«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 07:30
ЎЗO‘Z

Президент вилоятлар ҳокимларига элга мурожаат билан чиқиш бўйича топшириқ берди

09 июл, 00:30 3 323 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент вилоятлар ҳокимларига элга мурожаат билан чиқиш бўйича топшириқ берди Шавкат Мирзиёев 8 июль кунги видеоселектор йиғилиши аввалида мамлакатдаги эпидемиологик вазиятга тўхталиб ўтди.
«Яна бир марта огоҳлантирмоқчиманки, уйда даволаниб касалликни яшириш билан ўзларингга жуда катта хавф-хатар туғдиряпсизлар. Оиламизга, фарзандларимизга, ота-онамизга, нуронийларга хавф-хатар туғдиряпмиз. Биздаги охирги маълумотлар яққол шуни кўрсатиб турибди.

Шунинг учун ҳамма вилоятлар ҳокимлари мутасадди-мутахассислар билан бирга март ойида халқимизга қандай мурожаат қабул қилган бўлсаларинг, эрта-индин шундай мурожаат қабул қиласизлар.

Вилоят раҳбарлари, сизлар ўша ердаги элнинг бошисизлар. Элимизга алоҳида, ўз фарзандларингга, ўз оталарингга, ўз сингилларингга мурожаат қилгандай мурожаат қилиш керак. Ўзимиз ўз соғлиғимизни асрамасак, ўз фарзандимиз, ота-онамиз, қариндошларимизни ҳеч ким асраб бермайди. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ.

Очиқ гап, ҳаммамиз жиловни салгина қўйиб юбордик. Жуда катта чоралар кўрган эдик, Ўзбекистондаги тизимни дунё ҳамжамияти тан олган эди. Биз мажбурмиз бу чекловларни қилишга.

Огоҳ бўлиб, зийрак бўлиб, метин интизом билан албатта ғалаба қозонамиз. Лекин бирлашиб, ҳаммамиз бир бўлиб, тўғри тушунсак, натижа биз кутгандек бўлади.

Оммавий ахборот воситаларига яна бир марта миннатдорчилик билдирмоқчиман, улар халқимизга ҳамма мулоқотларни, мутасаддилар берган таклифларни халқимизга етказишяпти. Ҳар бир соҳа бўйича мутасадди ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари оммавий ахборот воситалари билан учрашиб, халқимизга ҳар бир чекловни нима учун қилганмиз, бу чекловларни қандай қилиб бажаришимиз кераклигини тушунтиради.

Шу билан бирга, биз иқтисодиёт тармоқларини тўхтатмаймиз. Қандай оғир бўлмасин, биз биринчи кундан бошлаб бир неча марта бу масалага қайтаяпмиз. Мана шундай шароитда яшаш ва ишлашга ўрганишимиз шарт
», – деди давлат раҳбари.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 0
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 55
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 223
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 73
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 107
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 149
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 0
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 0
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 55
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 159
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 59
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 43
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 73
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 119
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 110
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 161
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 161
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 135
  • Бўлимлар