«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 02:05
ЎЗO‘Z

Пандемия шароитида Ҳаж мавсумини ташкил этиш қоидалари белгиланди

08 июл, 09:27 2 475 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Пандемия шароитида Ҳаж мавсумини ташкил этиш қоидалари белгиланди Фото: Abdel Ghani Bashir / AFP via Getty Images
Саудия Арабистонида июль ойи охири – август ойи бошларига тўғри келаётган Ҳаж мавсуми бу йил фақат маҳаллий мусулмонлар иштирокида ўтказилади. Подшоҳлик ҳукумати ҳаж ибодатини коронавирус пандемияси шароитида ўтказиш тартибини тасдиқлади.

Asharq Al-Awsatгазетасининг хабар беришича, коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида, Каъбани 7 маротаба айланиш (тавоф) чоғида байтуллоҳни ўпиш ёки ҳеч бўлмаса уни қўли билан ушлашга уриниш тақиқланади. Хавфсизлик мақсадида Каъба тўсиқлар билан ўраб қўйилади.

Шайтонга тош отиш учун жамланган мусулмонлар сони бир вақтнинг ўзида 50 кишидан ошмаслиги керак.

Зиёратчиларни олиб юрувчи автобуслар ўз сиғимининг ярмигача бўлган миқдорда одам ташиши мумкин. Барча иштирокчилар тиббий ниқобларда бўлиши ва ижтимоий масофаланишга риоя этиши талаб этилади. Уларнинг ҳарорати доимий равишда ўлчаниб, саломатлигининг ҳолати назорат қилиб борилади.

Овқатланиш ва сувга алоқадор масалаларда ҳам муайян тартиблар ўрнатилади. Озиқ-овқат ва ичимликлар фақатгина шахсий фойдаланиш учун ёпиқ идишларда берилади. Муқаддас Замзам суви учун ҳам фақат бир марталик идишлардан фойдаланилади.

Муздалифа водийси ва Арофат тепалигида зиёратчилар ҳар 50 кв метрга 10 кишидан бўлиб жойлашишади, чодирлар орасидаги масофа 1,5 метрдан кам бўлмаслиги талаб этилади.

Ҳар йили 2 миллиондан ортиқ зиёратчи иштирокида ўтган Ҳаж мавсумида бу йил 10 минг нафар мусулмон қатнашади. Шундан 30 фоизи Саудия Арабистони фуқаролари, 70 фоизи эса подшоҳлик резидентлари бўлади.

Бу йилги Ҳаж мавсуми хорижлик зиёратчиларсиз ўтиши эълон қилинган. Қамарий тақвимга асосан, 2020 йилги Ҳаж ибодати вақти июль ойининг охирига тўғри келади.

Саудия Арабистони аҳолиси орасида Ҳаж ибодатини адо этмоқчи бўлганлар шу ҳафта душанбадан жумагача махсус портал орқали рўйхатдан ўтишлари лозим. Рўйхатга ёзилганларни танлаб олишда талабгорнинг ёши 30-50 ёш оралиғида бўлиши, сурункали касалликлари бўлмаслиги, аввал Ҳаж ибодатини адо этмагани, коронавирусга топширган тести манфий чиққани, Ҳаждан аввал ҳам, кейин ҳам 14 кунлик карантин даврини ўтай олишига урғу қаратилади.

Маълумот учун, Саудия Арабистони – араб давлатлари ичида коронавирусга чалинганлар сони энг юқори мамлакат бўлиб ўтмоқда. Подшоҳликда 217 мингдан ортиқ киши вирус юқтириб олган, улардан 2 мингдан ортиғи вафот этиб, 155 мингга яқини соғайган.

Пандемия тарқалишинг олдини олиш бўйича чоралар доирасида март ойида мамлакатдаги барча масжидлар ёпилган эди. Июнь ойидан улар босқичма-босқич очила бошлади. Айни пайтда Мадина шаҳридаги Набавий масжидида ибодатларга рухсат берилган бўлса, Маккадаги Масжид-ул Ҳаром ҳаж мавсумига қадар ёпиқ қолиши белгиланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 24
  • Хотира – абадий, қадр – муқаддас! 07 мая, 20:23 30
  • Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди 07 мая, 19:36 29
  • АҚШ элчиси «оддий, аммо инқилобий ғоя» ҳақида гапирди 07 мая, 19:08 100
  • Республика тез тиббий ёрдам маркази филиали амалдори қўлга олинди 07 мая, 17:45 147
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 94
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди” 08 мая, 00:13 18
  • Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади? 07 мая, 23:49 68
  • Apple янги iPad Air ва iPad Pro тақдимотини ўтказди 07 мая, 23:25 17
  • Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди" 07 мая, 23:03 42
  • Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик" 07 мая, 22:44 74
  • Куба президенти ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага келди 07 мая, 22:16 69
  • Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди 07 мая, 21:55 100
  • Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда 07 мая, 21:30 43
  • Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди 07 мая, 21:11 84
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 64
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 24
  • Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди 07 мая, 20:32 53
  • Бўлимлар