«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 15:45
ЎЗO‘Z

ДХХ Тошкент шаҳрида террористик ташкилотнинг яширин гуруҳи фаолиятига чек қўйди

07 июл, 11:13 3 612 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ДХХ Тошкент шаҳрида террористик ташкилотнинг яширин гуруҳи фаолиятига чек қўйди ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан мавжуд жиноят иши доирасида Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида ўтказилган ҳамкорликдаги тезкор тадбирлар натижасида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2016 йил 26 сентябрдаги қарори билан мамлакатимизда тақиқланган “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилотининг 11 нафар тарафдорларидан иборат яширин гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Аниқланишича, ушбу гуруҳни ташкил этган шахснинг ўзи даставвал жорий йилнинг январь ойида диний экстремистик оқимлар ва террористик ташкилотларнинг ғоявий раҳнамолари бўлмиш, ҳозирда Сурия ва Туркия давлатларида қўним топган, асли қирғизистонлик лақаби “Абу Салоҳ” бўлган Сирожиддин Мухторов, шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари бўлган “Абдуллоҳ Зуфар” лақабли Зофир Ғаффоров ва “Содиқ Самарқандий” лақабли Содиқ Муҳаммадиевларнинг даъватларини тинглаб, уларнинг таъсирига тушиб қолган.
Сўнгра ўз атрофидаги инсонларни ҳам бу йўлга тарғиб қила бошлаган.

Жорий йилнинг март ойига келиб, у “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик ташкилоти сафига қўшилиш учун Сурия давлатига чиқиб кетишни режа қилган ва бунинг учун ўзига хорижга чиқиш паспорти расмийлаштириб олган.
Бироқ, коронавирус пандемияси туфайли Ўзбекистон ва Туркияда жорий этилган карантин чоралари унинг режасининг рўёбга чиқишига халақит берган.

Таъкидлаш лозимки, ноқонуний йиғилишлар давомида гуруҳ аъзолари интернет тармоғи орқали юклаб олинган экстремистик мазмундаги материалларни тинглаб, муҳокама қилишган. Ҳатто, уларнинг бир нечтаси “ҳижрат” ва “жиҳод” қилиш учун Сурия давлатига боришга хайрихоҳлик билдиришган.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида гуруҳ аъзоларининг яшаш манзилларида тақиқланган диний адабиётлар ва варақалар, компьютер, ноутбук, планшет, мобил телефон ҳамда флеш-карталар борлиги аниқланиб, уларда сақланаётган маълумотларни экспертизадан ўтказиш учун процессуал тарзда расмийлаштирилиб олинди.
Ҳозирда тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 1
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 43
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 44
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 134
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 263
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 77
  • Сўнгги янгиликлар
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 1
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 0
  • Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега? 28 апр, 14:28 1
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 7
  • “Барса” икки юлдуз учун биттасини “қурбон” қилади 28 апр, 13:37 7
  • Сенсация! Афғонистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига чиқди! 28 апр, 13:20 41
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 42
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 26
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 38
  • Футзал, Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга қарши асосий таркиби 28 апр, 11:52 26
  • Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш 28 апр, 11:36 74
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 44
  • Бўлимлар