«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 14:23
ЎЗO‘Z

Европа комиссияси Европа Иттифоқида коронавирусни даволовчи илк дорининг ишлатилишига рухсат берди

04 июл, 11:10 2 690 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Европа комиссияси Европа Иттифоқида коронавирусни даволовчи илк дорининг ишлатилишига рухсат берди Фото: EPA
Европа комиссияси 3 июль куни коронавирусни даволаш учун ремдесивир дори воситасидан фойдаланишга рухсат берди. Бу ҳақда Еврокомиссия аъзоси Стелла Кириакидис маълум қилди, деб ёзмоқда «Интерфакс».

«Европа Иттифоқида коронавирусни даволовчи биринчи дорининг ишлатилишига рухсат берилиши вирусга қарши курашда муҳим қадам ҳисобланади», — дейилади Кириакидиснинг баёнотида.

Комиссарнинг қўшимча қилишича, доридан фойдаланишга рухсат ариза берилганидан кейин бир ойда берилган ва бу Европа Иттифоқининг даволашнинг янги усуллари пайдо бўлишига тез реакция билдириш бўйича қатъийлигини кўрсатади.

Мазкур доридан фойдаланишга рухсатнинг берилиши Европа дори воситалари агентлиги пневмония ташхиси қўйилган ва коронавирус аниқланган 12 ёшдан катта беморларни даволаш мақсадида мазкур препарат савдоси учун шартли рухсат берганидан кейин амалга ошди.

Препаратнинг самарадорлигини баҳолаш АҚШнинг аллергия ва юқумли касалликлар миллий институти томонидан амалга оширилаётган тадқиқотнинг натижаларига асосланган.

Институт томонидан 10 та мамлакатда 1000 дан ортиқ бемор иштирокида ўтказилган тадқиқотнинг натижасига кўра, беморларга вена орқали жўнатиладиган ремдесивир касалхонада ётқизилган беморларнинг тузалишини тезлаштирган. Препарат беморнинг касалхонада ётиш муддатини 15 кундан 11 кунгача камайтиради.

АҚШда май ойининг бошида коронавирус билан касалланган беморларни касалхоналарда даволаш учун ремдесивирдан фойдаланишга рухсат берилган, шундан сўнг Япония ва Жанубий Кореяда доридан фойдаланиш маъқулланган.

Мазкур препарат коронавирус кўпайишини блоклаш хусусиятига эга эканлиги канадалик олимлар томонидан апрель ойида аниқланганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 11
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 19
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 21
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 93
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 43
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 75
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 5
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 15
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 11
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 19
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 54
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 42
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 61
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 47
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 239
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 101
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 21
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 165
  • Бўлимлар