«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 16:15
ЎЗO‘Z

Тошкентда яна бир бемор вафот этди. Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 29тага етди

04 июл, 00:30 2 954 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда яна бир бемор вафот этди. Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 29тага етди Тошкентда саратондан даволаниб келаётган 77 ёшли бемор аёл коронавируснинг навбатдаги қурбонига айланди. Ўзбекистонда кун давомида 2 нафар, эпидемия бошлангандан бери 29 нафар фуқаро Covid-19 асоратларидан вафот этди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекциясига чалинган ва саратор касаллигидан даволаниб келган бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

«Пойтахтимизда яшовчи 77 ёшли Н. Г. шу йилнинг 7 июнидан 16 июнгача Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида юрак ишемик, гипертония, қон айланиш етишмовчилиги, ўнг сут бези саратони, икки томонлама бронхопневмония, ўпка шиши ташхиси билан даволанган.

Шу йилнинг 23 июнь куни унда коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган ва ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
У охирги 10 йил давомида юрак ишемик, гипертония ва онкологик хасталик каби қатор ташхислар билан даволаниб келган.

Беморга (аёл) Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қатор йўналишлари бўйича бош мутахассислари ва Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази шифокорлари томонидан консилиумлар ўтказилиб, доимий назорати таъминланган.

Шу йилнинг 2 июль куни стандартлар асосида кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этган», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Бугун коронавирусдан икки ўлим ҳолати қайд этилди. Кун давомида Тошкент шаҳрида коронавирусга чалиниб, 2 июль куни ўта оғир ҳолатда реанимация бўлимига ётқизилган 59 ёшли эркак оламдан ўтгани хабар қилинганди.

Июнь ойи охирида қаторасига уч кун давомида (28-29-30 июнь кунлари) иккитадан ўлим қайд этилганди.
Пандемия даврида Тошкентда 15, Наманганда 4, Самарқандда, Сурхондарё ва Жиззахда 2тадан, Фарғона, Бухоро ва Қашқадарёда биттадан ўлим рўй берганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 1
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 85
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 53
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 144
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 265
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 77
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 1
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 54
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 22
  • Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега? 28 апр, 14:28 76
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 45
  • “Барса” икки юлдуз учун биттасини “қурбон” қилади 28 апр, 13:37 39
  • Сенсация! Афғонистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига чиқди! 28 апр, 13:20 115
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 85
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 61
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 86
  • Футзал, Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга қарши асосий таркиби 28 апр, 11:52 41
  • Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш 28 апр, 11:36 116
  • Бўлимлар