«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 04:04
ЎЗO‘Z

Яккабоғда ер можароси вақтида келганларни қўрқитмоқчи бўлган аёл ёниб кетди

02 июл, 17:50 3 556 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Яккабоғда ер можароси вақтида келганларни қўрқитмоқчи бўлган аёл ёниб кетди Яккабоғ тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 26 июнь куни соат 10:00 ларга яқин Яккабоғ туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига «Оқтош» маҳалласида яшовчи М.Абдиазизова куйиш тан жароҳатлари билан олиб келинган.

«Воқеа туманда маиший хизмат шохобчаси сифатида фаолият кўрсатаётган «Моҳинабону қизлари» хусусий корхонасини ташкил қилган М.Абдиазизованинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ. У ён қўшниси П.Қодиров ва Э.Пардаев билан ер масаласида ўзаро жанжаллашиб келган.

М.Абдиазизовага тегишли ер участкаси ёнида 0.06 га ер майдони бўлиб, туман ҳокимининг 2000 йил 15 декабрдаги қарорига асосан қўшниси Э.Пардаевга хусусий чойхона, маиший хизмат кўрсатиш ва савдо дўкони қуриш учун ажратилган. У қурилиш ишларини жорий йилнинг 23 июнидан бошлаган.

Анча йиллардан буён бўш турган ер майдонини ўзлаштириш мақсадида юрган М.Абдиазизова қўшниси Э.Пардаев қурилиш ишларини бошлагач, жанжал кўтарган.

Ўзаро келишмовчиликларга барҳам бериш мақсадида жорий йилнинг 26 июнь куни Э.Пардаевнинг «Оқтош» МФЙ раисига қилган мурожаати асосида маҳалла раиси Қ.Кенжаев, «Ер-мулк кадастр» ДК Яккабоғ тумани филиали мутахассиси Б.Хушмуродов ва профилактика инспектори М.Эгамбердиев низоли ер участкасига келишиб, улардан ерга оид ҳужжатларни сўраган. Шу пайт М.Абдиазизова яшаш уйи ҳовлисидан бакалажка солинган бензинни олиб, устига сепган. У қўлидаги гугурт донасини чақиши билан ўзини аланга олган. Унга ёрдам кўрсатилиб, ўчириб олинган», дейилади ахборот хизмати хабарида.

Яккабоғ туман тиббиёт бирлашмасининг маълумотномасида, М.Абдиазизованинг олган тан жароҳати тананинг алангадан 96 фоиз, III-IV даражали куйиш кўринишида эканлиги кўрсатилган. М.Абдиазизовага шифокорлар томонидан зарур тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан, 27 июнь куни вафот этган.

«Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилиб, ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

М.Абдиазизова билан шифохонада суҳбатлашганларнинг маълум қилишича, у ўзини ўлдирмоқчи бўлмаган. Вафотидан олдин мақсади, шунчаки йиғилганларни қўрқитиш бўлгани ҳақида гапирган.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Самарқандда мактаб ўқувчиси синфдош қизнинг акаси томонидан “самосуд” қилинди 19 мая, 18:11 223
  • Мансаб пиллапоялари: унга кимлар муносиб? 19 мая, 17:43 106
  • Ангренда юк вагонлари релсдан чиқиб кетди 19 мая, 17:22 132
  • «Зудлик билан 10 минг доллар юборинг, йўқса қизингиз қамалади...» 19 мая, 15:40 394
  • Овоз ҳолатига салбий таъсир этувчи маҳсулотлар маълум қилинди 19 мая, 13:37 106
  • Тошкентда Gentra автомашинаси кўприкдан қулади 19 мая, 12:30 124
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрон олий раҳнамоси президент авиаҳалокатга учраганига муносабат билдирди 20 мая, 01:37 64
  • Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик" 20 мая, 01:29 19
  • Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман" 20 мая, 01:22 18
  • Лавров: Путин ва Си Цзиньпин Хитойнинг глобал хавфсизлик бўйича ташаббусини муҳокама қилди 20 мая, 00:08 20
  • Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди 19 мая, 23:45 119
  • Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди? 19 мая, 23:20 77
  • Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик" 19 мая, 23:01 48
  • Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади" 19 мая, 22:45 46
  • Пара дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-присини 5 та медаль билан якунлашди 19 мая, 22:40 27
  • Собиқ разведкачи: F-16 қирувчилари Украина учун лаънатга айланади 19 мая, 22:30 350
  • АПЛ. “Манчестер Сити” кетма-кет 4 марта Англия чемпионлигини қўлга киритди 19 мая, 22:08 92
  • Эрдўғон 1997 йилги тўнтаришда айбланган генералларни афв этди 19 мая, 21:45 112
  • Бўлимлар