«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 06:23
ЎЗO‘Z

Президент аҳоли томорқалари бўйича янги қарор имзолади

02 июл, 13:00 4 592 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент аҳоли томорқалари бўйича янги қарор имзолади Президент “Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг:

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан:

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан:
2023 йил 1 январга қадар "Томорқа хизмати" МЧЖ ҳамда қишлоқ хўжалиги кооперативларига бериладиган кредитлар бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача, бироқ 3 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган ҳажмда кафиллик берилиши белгиланди;

фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари, "Томорқа хизмати" МЧЖ ва қишлоқ хўжалиги кооперативларига Фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низом талабларини ҳисобга олган ҳолда, ажратиладиган кредитлар фоиз ставкасининг 7,5 фоизли пунктигача қоплаб бериш тизими жорий этилди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартиб асосида камида 30 та аҳоли томорқаларини суғориш учун ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш харажатларининг 70 фоизини, бироқ 120 миллион сўмдан ошмайдиган қисмини қоплашга субсидия ажратади.

2022 йил 1 январга қадар мувофиқ товарларни олиб киришда божхона божининг (божхона расмийлаштируви учун тўлов ва қўшилган қиймат солиғидан ташқари) ноль ставкалари белгиланди.

“Ўзбекчорванасл" агентлиги бир ой муддатда цистернада автоматлашган сут ҳажмини ўлчаш ва тозалаш механизмига эга сут маҳсулотлари йиғиш машиналари ҳамда мотокультиваторларга бўлган талабни ҳисобга олган ҳолда "Ўзавтосаноат" АЖга техник вазифани киритади.

"Ўзавтосаноат" АЖ "Ўзбекчорванасл" агентлигининг техник вазифаси асосида, бир ой муддатда цистернада автоматлашган сут ҳажмини ўлчаш ва тозалаш механизмига эга сут маҳсулотлари йиғиш машиналари ҳамда мотокультиваторларни маҳаллийлаштириш бўйича аниқ чораларни кўради.

Белгилаб қўйилишича:
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ҳар йили 1 апрель ва 1 августга қадар сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқаларида қазиладиган қудуқларнинг манзилли дастурини шакллантиради ва тасдиқлайди;

лойиҳа ташаббускорларига белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатга асосан ажратиладиган субсидиялар 2020-2021 йилларда Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан ҳамда 2022 йилдан бошлаб Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Самарқандда мактаб ўқувчиси синфдош қизнинг акаси томонидан “самосуд” қилинди 19 мая, 18:11 242
  • Мансаб пиллапоялари: унга кимлар муносиб? 19 мая, 17:43 110
  • Ангренда юк вагонлари релсдан чиқиб кетди 19 мая, 17:22 138
  • «Зудлик билан 10 минг доллар юборинг, йўқса қизингиз қамалади...» 19 мая, 15:40 413
  • Овоз ҳолатига салбий таъсир этувчи маҳсулотлар маълум қилинди 19 мая, 13:37 109
  • Тошкентда Gentra автомашинаси кўприкдан қулади 19 мая, 12:30 128
  • Сўнгги янгиликлар
  • Суиқасдга учраган Словакия бош вазирининг аҳволи ҳақида маълумот берилди 20 мая, 06:00 0
  • Эрон олий раҳнамоси президент авиаҳалокатга учраганига муносабат билдирди 20 мая, 01:37 158
  • Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик" 20 мая, 01:29 38
  • Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман" 20 мая, 01:22 37
  • Лавров: Путин ва Си Цзиньпин Хитойнинг глобал хавфсизлик бўйича ташаббусини муҳокама қилди 20 мая, 00:08 34
  • Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди 19 мая, 23:45 181
  • Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди? 19 мая, 23:20 120
  • Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик" 19 мая, 23:01 57
  • Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади" 19 мая, 22:45 54
  • Пара дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-присини 5 та медаль билан якунлашди 19 мая, 22:40 29
  • Собиқ разведкачи: F-16 қирувчилари Украина учун лаънатга айланади 19 мая, 22:30 429
  • АПЛ. “Манчестер Сити” кетма-кет 4 марта Англия чемпионлигини қўлга киритди 19 мая, 22:08 106
  • Бўлимлар