«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 11:18
ЎЗO‘Z

Танишларига 150,0 млн. сўм моддий зарар етказган фирибгар суд ҳукми билан 5 йилга озодликдан маҳрум бўлди

02 июл, 09:16 2 033 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Танишларига 150,0 млн. сўм моддий зарар етказган фирибгар  суд ҳукми билан 5 йилга озодликдан маҳрум бўлди Тошкент вилоятида 33 ёшли О.У. 2017 йилнинг май ойидан 2018 йилнинг февраль ойигача бўлган вақт мобайнида 45 нафар фуқаронинг ишончига кириб, кредит савдо дўконларидан уларнинг номига кредит шартномаси расмийлаштирган ҳолда ўзига турли хилдаги маиший техникаларни олган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у белгиланган миқдордаги кредит тўловларини мунтазам равишда ўз вақтида тўлаб келишини айтиб, алдов йўли билан ишончига кирганидан сўнг фуқароларнинг номига олинган маиший техника воситаларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, уларни бошқаларга сотиб юбориб, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юбориб, берган ваъдасини бажармасдан шу давр мобайнида фуқароларга жами 150.000.000 сўм моддий зарар етказган.

Ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан О.У.га нисбатан 168-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов жараёнида О.У. ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ва айблов хулосаси билан шаҳар прокуратурасига юборилган.

Жиноят ишлар бўйича Чирчиқ шаҳар судининг ҳукми билан О.У. ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 5 йил 5 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қозоғистонда давлатлараро қидирувга берилган шахс Самарқандда ушланди 01 мая, 11:18 0
  • Тошкентда пулларни кўпайтириб беришини айтиб, фуқарони чув туширган трейдер ушланди 01 мая, 09:11 9
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 101
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 146
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 127
  • Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди 30 апр, 20:18 44
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иордан дарёси Ғарбий соҳилида фаластинлик талабалар немис дипломатини тадбирдан қувиб чиқарди 01 мая, 10:53 0
  • Украина 300 мингта дрон сотиб олиш учун пул ажратади 01 мая, 10:30 0
  • Украина Қримга ATACMS ракеталари билан ҳужум қилди 01 мая, 10:11 0
  • Binance асосчиси тўрт ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 01 мая, 10:06 0
  • Грузия пойтахтида намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашув юз берди 01 мая, 09:13 22
  • Тошкентда пулларни кўпайтириб беришини айтиб, фуқарони чув туширган трейдер ушланди 01 мая, 09:11 9
  • ЕЧЛ. “Бавария” ва “Реал” ўртасидаги дастлабки учрашувда жанговар дуранг қайд этилди 01 мая, 09:03 19
  • Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади 01 мая, 06:00 84
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 463
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 101
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 158
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 135
  • Бўлимлар