«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 11:37
ЎЗO‘Z

Ўзбекистондаги наркодиспансерларда қанча одам ҳисобда тургани маълум қилинди

02 июл, 08:50 3 877 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистондаги наркодиспансерларда қанча одам ҳисобда тургани маълум қилинди «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати томонидан жамоатчилик мулоқоти ташкил этилди. Мулоқотда Ўзбекистонда наркотик воситалари ҳамда психофаол препаратлар тарқалишининг ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, руҳий жиҳатлари муҳокама қилинди, дея хабар беради ҳаракат ўз хабарида.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази бўлим бошлиғи Шуҳрат Ғуломовнинг таъкидлашича, 2019 йил давомида 5 мингдан ортиқ наркотик воситалари билан боғлиқ жиноят содир этилган. Республика наркодиспансерларида эса ҳозирда 5 698 нафар одам ҳисобда туради.

«Тан олиш керак, бутун дунё ҳамжамиятида гиёҳвандлик, наркожиноят билан боғлиқ муаммолар жуда кўп. Бу муаммоларга дуч келмаган давлат ҳам бўлмаса керак —баъзилари етиштирса, баъзилари етказиб беради. Ўзбекистон Афғонистон билан бевосита чегарадош эканлиги, қўшни мамлакатда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқарилиши тўхтамаётгани салбий таъсир кўрсатмай қолмаяпти. БМТ маълумотларига кўра, 2017 йилда Афғонистонда рекорд даражада, яъни 9 000 тонна опий етиштирилган. Уларнинг асосий қисми транзит йўллар орқали, жумладан, Ўзбекистондан ҳам олиб ўтилган. Бу эса транзит давлатларга ташвиш келтирган.

2019 йил якунида республикамизда 5 мингдан ортиқ наркотик воситалари билан боғлиқ жиноят содир этилган. 1 тонна 200 кг атрофида наркотик воситалар мусодара қилинган. Наркодиспансерда ҳисобда турганлар эса 5 698 нафарни ташкил этган
», – дейди Ғуломов.

Шунингдек, Ғуломов наркотик воситаларнинг янги турлари пайдо бўлаётганидан, баъзилар уни уй шароитида ҳам тайёрлаб истеъмол қилаётганини айтиб ўтди.

«Маълум бўлган жиноятлар билан бирга биз ҳали кўрмаган гиёҳвандлар қанчадан қанча. Буни жамоатчилик биздан кўра яхши билади.
Яна бир жиҳат борки, наркотикларнинг янги турлари, масалан, синтетик наркотиклар пайдо бўла бошлади. Ҳатто ёшларимиз орасида наркотик воситаларни уй шароитида тайёрлаб, истеъмол қилаётганлари ҳам бор. Уларнинг ота-оналари бундан охирги нуқтада хабар топяпти. Фурсатдан фойдаланиб, жамоатчиликни огоҳлантирмоқчиман: агар қаерда гиёҳвандлик билан боғлиқ ноқонуний хатти-ҳаракатларга гувоҳ бўлсангиз, бунга қарши курашиш биргина ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг вазифаси деб ўйламанг. Бу ҳар бир фуқаронинг бурчидир
», – дейди Шуҳрат Ғуломов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 0
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 1
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 108
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 111
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 215
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 0
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 1
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 0
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 3
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео) 05 мая, 09:51 9
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 83
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 136
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 67
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 42
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 98
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 77
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди (видео) 05 мая, 05:12 42
  • Бўлимлар