«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 19:51
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда вояга етмаган маҳкумларнинг ота-онаси билан учрашувларида чекловлар бекор қилинди

02 июл, 08:27 1 997 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда вояга етмаган маҳкумларнинг ота-онаси билан учрашувларида чекловлар бекор қилинди Ўзбекистонда вояга етмаган маҳкумларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан учрашувларида чекловлар бекор қилинди, дея хабар беради Адлия вазирлиги.

Юқорида келтириб ўтилган тартиб «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Президент томонидан имзоланган қонунда белгиланган.

Шу билан бирга, маҳкум аёлларнинг вояга етмаган фарзандлари билан учрашувларининг алоҳида тартиби белгиланди.

Жумладан, маҳкум аёлларга вояга етмаган болалари билан бир йил ичида 4 марта муддати 5 суткагача бўлган узоқ муддатли учрашув, шунингдек, манзил-колонияларда сақланаётганларга эса муассаса ҳудудидан ташқарида яшаш имконияти билан узоқ муддатли учрашувлар чекланмаган миқдорда берилади.

Шунингдек, маҳкумларнинг жазо ўташи даврида адолатли мезонлар асосида рағбатлантириш чораларини қўллаш тартиби ҳамда рағбатлантириш чораларини қўллаш комиссиясининг иш фаолияти ва уларнинг аниқ вазифалари белгиланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 0
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 0
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 19
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 72
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 39
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 40
  • Сўнгги янгиликлар
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 20
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 19
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 102
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 72
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 39
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 50
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 40
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 119
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 65
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 100
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 43
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 42
  • Бўлимлар