«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 14:58
ЎЗO‘Z

«Мерседеслар»ни ноқонуний олиб киришга бўлган уринишлар фош бўлди

30 июн, 23:09 3 590 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Мерседеслар»ни ноқонуний олиб киришга бўлган уринишлар фош бўлди Бир ҳолатда бензин ва газда юрадиган автомобилни дизелда ҳаракатланувчи машина сифатида, иккинчи ҳолатда эса 6 ўриндиққа эга «Мерседес»ни 8 ўриндиқли деб кўрсатиб, юзлаб миллион имтиёз олишга бўлган уринишлар тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан «Қўқон» ТИФ божхона постида фуқаро Д.К. томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида юртимизга 171 миллион сўмлик имтиёз асосида олиб кирилаётган «Мерседес Бенз Спринтер» юк автоулови божхона кўригидан ўтказилди.

Текширув давомида автоулов ҳужжатларда кўрсатилганидек дизелда эмас, балки бензин ва газда юриши аниқланди.

Натижада умумий қиймати 193,3 миллион сўмлик автомашина вақтинча сақловга олинди.

Яна бир ҳолатда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан юртимизга «Водий» ТИФ божхона пости орқали 576,59 миллион сўм имтиёз асосида фуқаро И.А. томонидан олиб кирилган «Мерседес Бенз Виано» автомашинаси ўрнатилган тартибда мутахассислар иштирокида текширувдан ўтказилди.

Натижада, автомашина ҳужжатларда қайд этилганидек 8 ўриндиққа эга эмаслиги, аслида 6 ўриндиққа эга мазкур минивен қўлланилган имтиёз шартларига тўғри келмаслиги аниқланди ва умумий қиймати 122 миллион сўмлик автомашина вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштиурв ҳаракатлари давом эттирилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 12
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 19
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 21
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 93
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 43
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 75
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 5
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 15
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 11
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 19
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 54
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 42
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 61
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 47
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 239
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 101
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 21
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 165
  • Бўлимлар