«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 05:27
ЎЗO‘Z

Алиментдан 34 млн. сўм қарздорлиги бўлган отага маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

26 июн, 19:30 2 709 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Алиментдан 34 млн. сўм қарздорлиги бўлган отага маъмурий қамоқ жазоси тайинланди Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро 08.06.2019 йилдаги қарорига асосан, қарздор С.Саидовдан ундирувчи Д.Саидова фойдасига вояга етмаган 3 нафар фарзандлари таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати бўлимга 16.06.2019 йилда келиб тушган ва шу куни қўзғатилган. Қарздорга бўлим давлат ижрочилари томонидан барча ҳуқуқ ва мажбурияттлари тушунтирилиб, алимент тўламаган тақдирда жавобгарлик юзасидан огоҳлантирилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг мулкий аҳволи ўрганилган, қарздор номида ҳеч қандай мол-мулклар расмийлаштирилмаганлиги аниқланган. 22.06.2020 йилдаги давлат ижрочисининг алимент қарзини ҳисоблаш тўғрисидаги қарорига асосан қарздорнинг алимент қарзи 1 йил давомида 34 млн. 267 минг сўмни ташкил қилган.

Алиментчи ота алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги оқибатида қарздорга нисбатан, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига асосан баённома расмийлаштирилди. Жорий йилнинг 23 июнь куни Яшнобод туман маъмурий судининг қарорига асосан қарздор С.Саидовга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди ва Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси билан огоҳлантирилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 42
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 47
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 164
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 46
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 62
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 61
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 42
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 124
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 41
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 47
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 88
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 41
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 91
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 86
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 126
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 330
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 164
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 31
  • Бўлимлар