«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 17:11
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонга хориждан келган фуқаролар 14 кунлик карантинни ўз ҳисобидан меҳмонхонада ўтказиши мумкин бўлди

22 июн, 22:17 2 348 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонга хориждан келган фуқаролар 14 кунлик карантинни ўз ҳисобидан меҳмонхонада ўтказиши мумкин бўлди Коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган давлатлардан Ўзбекистонга кириб келаётган фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида уларнинг хоҳишига кўра, 14 кунлик карантин назорати даври ҳақини тўлаган ҳолда меҳмонхонада ўтказиш ҳуқуқи берилди. Бу ҳақда «Коронавирус инфо» канали маълум қилди.

Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, эндиликда юқоридаги тоифа давлатлардан Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра, 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёхуд ҳақини тўлаган ҳолда меҳмонхонада ўтказиши мумкин бўлади.

Фуқаролар карантин назорати даврини ўтказиши мумкин бўлган меҳмонхоналар рўйхати Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан шакллантирилади.

Фуқаролар карантин назорати даврини меҳмонхонада ўтказишда Карантин назорати даврини меҳмонхоналарда ўтказишнинг вақтинчалик тартибига қатъий риоя этишлари талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, Махсус комиссия қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси аниқланган «қизил» ҳудудларда блокпостлар қайта ўрнатилиши белгиланди.

Аввалроқ Тошкент вилоятидаги «Ўртасарой» карантин марказида 42 ёшли асли фарғоналик фуқаро 20 июнь куни ўзини осиб қўйгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу фуқаро ўзини касалликка чалинган деб гумон қилган ва бошқаларга касалини юқтириб қўйишдан хавфсираган. Ўлимидан сўнг унинг таҳлил натижаларида коронавирус аниқланмади.

Манба: Daryo.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 1
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 85
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 53
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 144
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 265
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 77
  • Сўнгги янгиликлар
  • Петербургда ёнғин вақтида одамларни қутқарган ўзбекистонликка сурат совға қилинди 28 апр, 16:33 0
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 0
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 1
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 54
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 22
  • Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега? 28 апр, 14:28 76
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 45
  • “Барса” икки юлдуз учун биттасини “қурбон” қилади 28 апр, 13:37 39
  • Сенсация! Афғонистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига чиқди! 28 апр, 13:20 115
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 85
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 61
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 86
  • Бўлимлар