«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 06:03
ЎЗO‘Z

Наманган ва Қашқадарёда фирибгарлар ушланди

22 июн, 18:30 2 808 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Наманган ва Қашқадарёда фирибгарлар ушланди Сўнгги вақтларда кундалик ҳаётимизда ноқонуний ер сотиш ва ўзгаларнинг пул маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари тез-тез учраб турибди.

Хусусан, ДХХ Наманган вилояти Бошқармаси ходимларининг Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент вакиллари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида “П.М.” ўзи раҳбарлик қилаётган, балиқчиликка ихтисослашган МЧЖга тегишли ҳудуддан 7,5 гектар ер майдонини Мингбулоқ туманида яшовчи фуқарога 10 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, ундан 65 млн. сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

ДХХ Қашқадарё вилояти Бошқармаси ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида муқаддам ички ишлар органларида ишлаган “Ж.П.” фирибгарлик йўли билан ўзганинг 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

У мазкур пул маблағи эвазига Косон туманида яшовчи фуқарога унга нисбатан жиноят ишлари бўйича Косон туман судида кўрилаётган жиноят ишини танишлари орқали ҳал қилиб беришни ваъда қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 20
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 33
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 54
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 92
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 48
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 76
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади 06 мая, 06:00 0
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 76
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 20
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 86
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 34
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 31
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 98
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 91
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 33
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 76
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 54
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 53
  • Бўлимлар