«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 23:48
ЎЗO‘Z

Ўртасаройдаги карантин марказида ўзини осган фуқарода коронавирус аниқланмади

22 июн, 17:50 2 695 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўртасаройдаги карантин марказида ўзини осган фуқарода коронавирус аниқланмади Фото: «Фергана»
Аввалроқ Тошкент вилоятидаги «Ўртасарой» карантин марказида 42 ёшли фуқаро 20 июнь куни ўзини осиб қўйгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу фуқаро 15 июнь куни чартер рейс билан Москвадан келган. Бош прокуратура мазкур ҳолат бўйича расмий маълумот берди.

Аниқланишича, Фарғона вилоятидан бўлган фуқаро С.С. 2020 йил 20 июнь куни Юқори Чирчиқ туманидаги «Ўртасарой» карантин марказида ўзи ётган хонага ўрнатилган кондиционернинг ташқи томондаги паррагига чойшаб билан номаълум сабабларга кўра ўзини осганлиги оқибатида вафот этган.

Иш ҳужжатларига кўра, С.С. 15 июнь куни Uzbekistan Airways томонидан ташкил қилинган чартер рейс орқали Москвадан Тошкентга келган ва коронавирусига чалинган ёки чалинмаганлигини аниқлаш мақсадида «Ўртасарой» карантин марказига жойлаштирилган ва ундан таҳлил учун намуна олинган.

Ўзини осиб қўйган фуқаро билан дастлаб бир хонага жойлаштирилган А.Э.нинг маълум қилишича, 15 июнь куни улар чартер рейс билан Москвадан Тошкентга келган ва шу куннинг ўзида «Ўртасарой» карантин марказида С.С. билан бирга тўрт киши битта хонага жойлаштирилган. Унинг сўзларига кўра, С.С. ўзини ёмон тутиб, касалликка чалинганлигини айтган ва улар билан туришни хоҳламаган. Шундан сўнг, С.С. ярим соатча хонанинг ҳовлисида ўтирган, шифокорлар келиб у билан суҳбатлашган ва уни алоҳида хонага жойлаштирган.

Шунингдек, «Ўртасарой» карантин марказига хизматга келган, Тошкент шаҳар Олмазор туман кўп тармоқли марказий поликлиника шифокори Ш.М. нинг ҳолат юзасидан берган тушунтиришига кўра, фуқаро С.С. карантин ҳудудига жойлаштирилган кундан бошлаб ўзини агрессив тута бошлаган, овқат ейишни хоҳламаган, вирусга чалинганлигини айтиб, у билан бирга жойлаштирилган шахсларга касаллигини юқтириши мумкинлигини билдирган. Шифокорнинг сўзларига кўра, С.С. хонадаги шериклари билан бирга туришни хоҳламаган ҳолда бошқа контейнерга жойлаштиришларини талаб қилган. Шундан сўнг, блокда тинчлик сақлаш мақсадида С.С. бошқа хонага ўтказилган. 16 июнь С.С. психиатр кўригидан ўтган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Юқори Чирчиқ туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Вирусология маркази томонидан тақдим қилинган йўлланма натижасига кўра, С.С.да COVID-19 инфекцияси аниқланмаган», — дейилади Бош прокуратура хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани Ўртасарой ҳудудидаги 16 гектар майдонни эгаллаган, 10 700 кишини қабул қилишга мўлжалланган карантин маркази апрель ойида фойдаланишга топширилган эди. Бу ерга хориждан Ўзбекистонга кириб келган фуқаролар 14 кунлик карантинга жойлаштирилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 0
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 28
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 20
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 33
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 57
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 0
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 0
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 1
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 10
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 8
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 54
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 27
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 13
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 91
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 75
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 125
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 43
  • Бўлимлар