«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 11:29
ЎЗO‘Z

Ўзини ўзи молиялаштиришга ўтган ОТМда тўлов-контракт миқдори оширилмайди

20 июн, 11:43 2 432 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзини ўзи молиялаштиришга ўтган ОТМда тўлов-контракт миқдори оширилмайди Жорий йилнинг 19 июнь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтган 10та ОТМ раҳбарлари иштирокида мажлис ўтказилди. Мажлисда тўлов-контракт асосда ўқитиш қийматини белгилаш масаласи муҳокама қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, президентнинг 2020 йил 12 июндаги “2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-4749-сонли қарорида ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган олий таълим муассасаларига ўзини ўзи тўлиқ молиявий таъминлаш миқдоридан келиб чиқиб, тўлов-контракт асосда ўқитиш қийматини белгилаш ҳуқуқи берилган.

Бунда ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган олий таълим муассасалари ректорлари бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича белгиланган тўлов-контракт миқдори ҳақидаги маълумотларни бир ҳафта муддатда оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида эълон қилиши белгиланди.

Муҳокамалар якунида пандемия шароитидан келиб чиқиб, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, талаба-ёшларнинг таҳсил олиши учун қулай шароитларни яхшилаш мақсадида 2020/2021 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорини оширмасликка қарор қилинди.

Бир йиллик шартнома қиймати меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб белгиланишини инобатга олиб, ушбу миқдор ўзгарганда масалани қайта кўриб чиқишга келишиб олинди
”, - дейилади хабарда.

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 декабрдаги 967-сонли қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 январдан 10та ОТМ тажриба-синов тариқасида ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 0
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 1
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 108
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 111
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 215
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 0
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 1
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 0
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 3
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео) 05 мая, 09:51 9
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 83
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 136
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 67
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 42
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 98
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 77
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди (видео) 05 мая, 05:12 42
  • Бўлимлар