«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 11:41
ЎЗO‘Z

Тошкент вилоятида туман ҳокими ўринбосари ва ҳарбий қисм майори пора билан ушланди (видео)

18 июн, 00:30 4 350 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент вилоятида туман ҳокими ўринбосари ва ҳарбий қисм майори пора билан ушланди (видео) «Ахборот 24» дастурида ДХХ ва прокуратура органлари томонидан аниқланган бир нечта коррупция ва фирибгарлик жиноятлари ҳақида маълумот берилди.

Тошкент вилоятида 60 минг долларга ер сотмоқчи бўлган туман ҳокими ўринбосари қўлга олинди
Тошкент вилояти туманларидан бирида ҳоким ўринбосари вазифасида ишловчи шахс тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога 10 гектар бўш ер майдонини 60 минг долларга сотиши ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб беришини айтиб, ундан 25 минг доллар олаётган вақтида қўлга олинган.

Қайд этилишича, бундан бироз муқаддам ушбу мансабдор шахснинг жиноий алоқаси бўлган кимса ҳам 1 гектар унумдор ер майдонини 100 минг долларга сотаётганда ушланган бўлган.

Хабарда қайси туман мансабдори ҳақида гап кетаётгани очиқланмаган.

Ҳарбий қисм майори 3 минг доллар пора билан ушланди
Тошкент вилоятида жойлашган, Мудофаа вазирлиги тизимидаги ҳарбий қисмлардан бирида хизмат қилувчи майор унвонидаги ҳарбий хизматчи маҳаллий фуқародан шартнома асосида ҳақиқий ҳарбий хизматга қабул қилинишига ёрдам бериш эвазига 3 минг доллар олган вақтида қўлга олинган.

Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида у муқаддам бошқа бир фуқарони шартнома асосида ҳақиқий ҳарбий хизматга чақирилиши учун ёрдам беришини ваъда қилиб, 700 доллар олгани ҳам маълум бўлган.

Майор унвонига эга офицернинг бундай ноқонуний хатти-ҳаракатларини амалга оширишида воситачилик қилган аёл ҳам тезкор тадбир давомида қўлга олинган.

Консерваторияга ўқишга кириш учун 5 минг доллар
Тошкентдаги Ўзбекистон давлат консерваторияси қошидаги Иқтидорли болалар академик лицейи катта ўқитувчиси ўзганинг ишончига кириб, ундан 5 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

У мазкур пул эвазига муқаддам ушбу лицейда ўқиган фуқарони юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Ўзбекистон давлат консерваториясига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.

Хоразмда 45 минг доллар эвазига тадбиркорнинг муаммосини ҳал этиб бермоқчи бўлган фирибгар қўлга олинди
Хоразм вилояти Урганч туманида истиқомат қилувчи тадбиркор ўзига тегишли бўлган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасини реконструкция қилиш йўли билан уни автомобилларга сиқилган газ тўлдириш компрессор станциясига айлантириш учун тегишли ҳужжатларни жорий йилнинг январь ойида вилоят ҳокимлигига тақдим этади.

Бироқ ҳозиргача унинг масаласи ҳал этилмаганидан хабар топган уддабурон кимса гўёки ҳокимият идораларидаги танишлари орқали унинг муаммосини ҳал қилиб беришини айтиб, эвазига 45 минг доллар сўрайди.

ДХХ Хоразм вилояти бошқармаси ва вилоят прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс тадбиркордан 44 минг доллар олаётган вақтида ушланган.

Аниқланган барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди 06 мая, 11:22 0
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 31
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 55
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 83
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 131
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 55
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия ташқи ишлар вазири Макронни Наполеон ва Гитлер билан солиштирди 06 мая, 11:00 0
  • Тадқиқот: дунёда антисемитизм тўлқини кузатилмоқда 06 мая, 10:36 0
  • Си Жинпинг Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича Париж билан ҳамкорликка тайёрлигини билдирди 06 мая, 09:45 17
  • Оқ уй Украина 2025 йилда ҳужумга ўтишини тахмин қилмоқда 06 мая, 09:41 21
  • АПЛ. “Ливерпуль” 6 та гол урилган ўйинда “Тоттенҳэм”ни мағлуб этди 06 мая, 08:26 24
  • Японияда тиш ўстирувчи дунёдаги биринчи дори синовдан ўтказилади 06 мая, 08:21 18
  • Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади 06 мая, 06:00 80
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 199
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 31
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 170
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 66
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 58
  • Бўлимлар