«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 00:33
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев: Агар вазият шундай давом этса, кўп вилоятлар ва шаҳарларни ёпишга мажбур бўламиз

16 июн, 22:23 4 848 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев: Агар вазият шундай давом этса, кўп вилоятлар ва шаҳарларни ёпишга мажбур бўламиз Ўзбекистонда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият шу тариқа мураккаблашиб борса, баъзи вилоят ва шаҳарлар қайта ёпилиши мумкин. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 16 июнь, сешанба куни бўлиб ўтган видеоселекторда маълум қилди.

Давлат раҳбари коронавирус билан боғлиқ вазиятга тўхталиб, охирги пайтда мамлакатда бу касалликка чалинганлар сони ошгани, энг ёмони, аҳоли ўртасида ҳам кўплаб рўй бераётганига эътибор қаратди.

Жумладан, Тошкент шаҳрида сўнгги икки ҳафтада касалланган 551 нафар фуқародан 482 нафари айнан аҳоли орасидан аниқланган. 57 ҳолатда вирусни юқтириш манбаси номаълум қолмоқда.
Президентнинг таъкидлашича, Тошкент шаҳри, Тошкент, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида вазият мураккаб бўлиб турибди.

Тошкент вилоятида 734 ҳолатдан 79 таси, Навоий вилоятида 108 та ҳолатдан 83 таси, Қашқадарё вилоятида 51 та ҳолатдан 48 тасида вирус аҳоли орасида аниқланган. Шундан Навоийда 25 та, Тошкент вилоятида 22 та, Қашқадарёда 3 та ҳолатда вирус манбаси ҳамон номаълум бўлиб турибди.

Президент буларнинг барчаси коронавирус билан боғлиқ вазият тобора мураккаб тус олаётганини кўрсатиб турганини таъкидлади ва пандемияга қарши курашишда ҳушёрлик ва масъулиятни ўн карра оширадиган янги босқич бошланаётганини айтди.
«Агар вазият шундай давом этса, вилоятлар ва кўп шаҳарларни ёпишга мажбур бўламиз», — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, вилоятлар ва Тошкент шаҳар раҳбарлари аҳоли хавфсизлигини таъминлаб, иқтисодиётни қандай тиклаш, одамларни иш билан таъминлаш бўйича таклифлар бериши керак.

«Қанчалик қийин бўлмасин, бу босқичда карантин қоидаларига қатъий амал қилишимиз шарт. Ҳар бир ишимизни эҳтиёткорлик билан, оқибатини пухта ўйлаб, нафақат ўзимиз, балки оиламиз ва фарзандларимиз олдидаги масъулиятни чуқур ҳис этиб бажаришимиз керак. Акс ҳолда, барча саъй-ҳаракатларимиз йўққа чиқиши ҳеч гап эмас. Ишончим комил, анча билим ва тажриба орттирган, бағрикенг ва матонатли халқимиз бу босқичдан ҳам, албатта, муносиб ўтади», — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент Республика махсус комиссиясига пандемия вақтида ижтимоий тижорат инфратузилмалари фаолиятини йўлга қўйишда карантин қоидаларини таъминламаган ҳудудлар, корхона ва ташкилотлар раҳбарларига нисбатан жавобгарликни ошириш чораларини кўриш ва таклиф бериш бўйича топшириқ берди. «Керак бўлса, раҳбарларни ҳам ишдан олишга мажбур бўламиз, чунки бу одамларнинг хавфсизлиги билан бевосита боғлиқ», — деди давлат раҳбари.

Маълумот учун, аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 15 июнь куни 29 тани, 14 июнь куни 27 тани, 13 июнь куни 5 тани, 12 июнь куни 26 тани ташкил қилди. Ўзбекистонда пандемия бошидан буён касаллик аниқланиши бўйича энг юқори кунлик кўрсаткич 7 июнь куни қайд этилди, шу куни 237 кишида касаллик аниқланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 0
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 43
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 250
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 87
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 95
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 80
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 59
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 32
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 21
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 83
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 107
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 36
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 70
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 68
  • Аббосбек Файзуллаев “кашфиётлар” қаторида 03 мая, 22:29 171
  • Украина миллий банки нохуш маълумотни ошкор этди 03 мая, 22:00 187
  • Собиқ бош вазир сайлов участкасига киритилмади 03 мая, 21:43 119
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 43
  • Бўлимлар