«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 10:46
ЎЗO‘Z

Хоразмда қалбаки валютафурушлик билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди

15 июн, 17:02 2 018 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хоразмда қалбаки валютафурушлик билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди 11 июнь куни Хива шаҳрида яшовчи фуқаро Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, ўзига олдиндан нотаниш бўлган шахслардан 11 млн сўм эвазига минг евро айирбошлаб олганини, лекин кейинчалик бу хорижий валюталарнинг қалбакилигини билиб, пулларини қайтиб олишида ёрдам сўраган.

Вилоят ИИБ хабарига кўра, мурожаат юзасидан зудлик билан бошқарманинг Жиноят-қидирув бошқармаси томонидан чоралар кўрилган: Навоий вилоятида яшовчи фуқаро Б.М. бошқарувидаги Нексия автомашинаси Гурлан туманида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида, машина салонида 3 500 евро ва 50 АҚШ доллари миқдоридаги хорижий валюталар ва 16 490 000 сўм миқдоридаги миллий валюта борлиги аниқланган.

«Ўтказилган экспертиза хулосасига кўра, автомашина салонидан олинган хорижий валюталар қалбаки экани маълум бўлди. Шунингдек Б.М. Урганч шахрида яшовчи яна бир фуқарога 5 490 000 сўм эвазига 500 қалбаки еврони ўтказганига дастлабки суриштирувлар жараёнида аниқлик киритилди.

Қалбаки хорижий валюталарни муомалага киритишга уринган жиноий гуруҳ аъзоларининг қилмишини тўлиқ фош этиш мақсадида, Хоразм вилояти ИИБ ва ИИВ Жиноят-қидирув бош бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида назорат тартибида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Тошкент шаҳрида яшовчи яна бир нафар гумондор фуқаронинг уйида ўтказилган тинтув вақтида қалбаки 200 долларни муомалага киритиш мақсадида сақлаб қўйгани аниқланди ва у ҳам қўлга олинди», – дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан жиноят иши очилган. Терговни Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг Хоразм вилояти бошқармаси олиб бормоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 1
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 108
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 111
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 215
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 54
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 68
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 0
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 2
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди 05 мая, 09:51 8
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 83
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 136
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 67
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 42
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 98
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 77
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 42
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 108
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 409
  • Бўлимлар