«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 07:07
ЎЗO‘Z

Қўлга олинган дирекция мутахассисининг бошқа жиноятлари ҳам аниқланди

15 июн, 15:54 2 715 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қўлга олинган дирекция мутахассисининг бошқа жиноятлари ҳам аниқланди Андижон вилояти кичик саноат зоналарини бошқариш ягона дирекцияси Марҳамат тумани етакчи мутахассиси Д.А. фирибгарлик устида қўлга олинди. Жиноят Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марҳамат туман бўлими ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Д.А. фуқаро Б.М.нинг ишончига кириб, унга туман ҳудудидаги кичик саноат зонаси учун ажратилган ер майдонидан уй-жой қуриш ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун 10 сотих ер майдони ажратиб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Ушбу ҳолат бўйича ўтказилган терговга қадар текширувда Д.А.нинг бошқа қилмишлари ҳам фош бўлди. Яъниким, у жорий йилнинг май ойида 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, тадбиркорлик фаолиятини бошлашга ер ажратиш учун 6 750 АҚШ долларини ҳамда 1 нафарига туманда қурилаётган кўп қаватли уйдан 2 хонали уй олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 27 млн. сўмини қўлга киритгани ҳам аниқланган.

Дарвоқе, Департаментнинг Марҳамат туман бўлими томонидан ўтказилган бошқа бир тезкор тадбирда ҳам фирибгарликка оид яна бир жиноят фош этилди. Фуқаро М.Х. З.Р. ва М.Э.ларнинг ишончига кириб, уларга Марҳамат туман «Деҳқон бозори» МЧЖ ҳудудидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан савдо қилиши учун раста ажратиб бериш эвазига 2 млн. сўмни олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан фирибгарлик аломатлари бўйича жиноят ишлари қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 36
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 96
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 98
  • Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди 30 апр, 20:18 39
  • Май ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти тақдим этилди 30 апр, 19:30 185
  • Green Card жавоблари қачон чиқиши эълон қилинди 30 апр, 19:13 66
  • Сўнгги янгиликлар
  • Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади 01 мая, 06:00 0
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 186
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 36
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 73
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 75
  • U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин 30 апр, 23:15 111
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 52
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 329
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 96
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 86
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 98
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 156
  • Бўлимлар