«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 09:41
ЎЗO‘Z

Андижонда қийноққа солинган фуқаро вафот этди. 3 нафар ички ишлар ходими қамоққа олинган

13 июн, 20:19 4 020 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Андижонда қийноққа солинган фуқаро вафот этди. 3 нафар ички ишлар ходими қамоққа олинган 2020 йил 30 май куни Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам Андижон филиалига Андижон шаҳар, Салоҳият кўчасида яшовчи фуқаро А.А. тан жароҳатлари билан келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилиб, шу куни Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ИИБ ходимларига нисбатан ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Аниқланишича, ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари иш юритувдаги ариза юзасидан фуқаро А.А.ни ИИБ маъмурий биносига олиб келиб, ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, ноқонуний равишда ушлаб турганликлари оқибатида унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига жиддий зарар етказилишига сабабчи бўлган.

А.А. соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ИИБдан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалига ётқизилган.

Жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида 01.06.2020 йилда 3 нафар ички ишлар ходимига нисбатан ЖКнинг 206, 234 ва 235-моддалари билан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жабрланувчи А.А.га шифокорлар томонидан барча тиббий ёрдамлар кўрсатилган бўлишига қарамасдан у 11.06.2020 йилда вафот этган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда пулларни кўпайтириб беришини айтиб, фуқарони чув туширган трейдер ушланди 01 мая, 09:11 1
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 63
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 121
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 112
  • Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди 30 апр, 20:18 41
  • Май ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти тақдим этилди 30 апр, 19:30 207
  • Сўнгги янгиликлар
  • Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади 01 мая, 06:00 36
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 319
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 63
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 110
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 98
  • U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин 30 апр, 23:15 166
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 66
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 423
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 121
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 107
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 112
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 182
  • Бўлимлар