«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 00:42
ЎЗO‘Z

Чирчиқ шаҳри «қизил» ҳудудга айланди

12 июн, 19:40 2 638 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Чирчиқ шаҳри «қизил» ҳудудга айланди Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри 11 июндан бошлаб «юқори хавфли ҳудуд» сифатида тоифаланди ва «қизил» ҳудудга айланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берган.

«Чирчиқ шаҳри «қизил» ҳудуд тоифасига кириши муносабати билан, барча блокпостлардаги назорат кучайтирилган ҳолда иш олиб борилиши кўзда тутилган. Автотранспорт воситаларини қатнови эрталаб 7:00дан 10:00га қадар ҳамда 17:00дан 20:00га қадар амалга оширилади. Карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинг!», дейилади ҳокимлик хабарида.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳам вилоятда турли рангларга тоифаланган ҳудудларда ўзгариш бўлиши кутилаётгани ҳақида хабар берган. Унга кўра, яна икки ҳудуд - Чирчиқ шаҳри ва Бекобод тумани «қизил» ҳудудлар қаторига киритилиши кўзда тутилган. Шунингдек, Тошкент вилояти маркази Нурафшон шаҳри (Тўйтепа) «сариқ»дан «яшил»га ўтиши режалаштирилган.

Коронавирус билан боғлиқ вазиятдан келиб чиққан ҳолда вилоятнинг тегишли мутасаддилари томонидан ҳудудлардаги аҳвол қуйидагича баҳоланмоқда:

«Қизил» ҳудуд: Чирчиқ шаҳри, Бекобод, Оққўрғон, Зангиота, Қибрай, Паркент, Пискент, Чиноз, Янгийўл, Тошкент туманлари.
«Сариқ» ҳудуд: Ангрен, Янгийўл шаҳарлари, Бўстонлиқ, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари.
«Яшил» ҳудуд: Нурафшон, Олмалиқ, Оҳангарон шаҳри, Оҳангарон тумани, Бўка, Қуйи Чирчиқ туманлари.
Мазкур ўзгаришлар Республика махсус комиссияси қарори билан амалга оширилиши эслатиб ўтилган.

Чирчиқ шаҳри ва Бекобод тумани 6 июнь ҳолатига кўра, «сариқ» ҳудудлар қаторига киритилганди.
Эслатиб ўтамиз, 10 июнь куни Бекобод туманида аҳоли орасида касалланиш ҳолати аниқланганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 18
  • Хотира – абадий, қадр – муқаддас! 07 мая, 20:23 21
  • Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди 07 мая, 19:36 19
  • АҚШ элчиси «оддий, аммо инқилобий ғоя» ҳақида гапирди 07 мая, 19:08 92
  • Республика тез тиббий ёрдам маркази филиали амалдори қўлга олинди 07 мая, 17:45 140
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 91
  • Сўнгги янгиликлар
  • Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади? 07 мая, 23:49 4
  • Apple янги iPad Air ва iPad Pro тақдимотини ўтказди 07 мая, 23:25 6
  • Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди" 07 мая, 23:03 28
  • Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик" 07 мая, 22:44 56
  • Куба президенти ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага келди 07 мая, 22:16 48
  • Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди 07 мая, 21:55 72
  • Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда 07 мая, 21:30 34
  • Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди 07 мая, 21:11 75
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 52
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 18
  • Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди 07 мая, 20:32 47
  • Хотира – абадий, қадр – муқаддас! 07 мая, 20:23 21
  • Бўлимлар