«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 03:24
ЎЗO‘Z

Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Фуқаролик кодекси лойиҳаси юзасидан муҳокамалар давом этади

09 июн, 12:03 2 489 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Фуқаролик кодекси лойиҳаси юзасидан муҳокамалар давом этади Жорий йилнинг 5 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий судида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси лойиҳаси юзасидан муҳокама бўлиб ўтди.

Маълумки, Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги Ф–5464-сон фармойиши билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси асосида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Бугунги кунда кодекснинг дастлабки лойиҳаси юзасидан қўшимча фикр ва мулоҳазалар олиш мақсадида мамлакатимизнинг вазирлик ва идораларига, ҳуқуқий соҳадаги олий таълим, илмий-тадқиқот муассасаларига, адвокатлар ва нотариуслар палаталарига юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий судида ташкил этилган тадбирда Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судялари, Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти мутахассислари иштирокида Фуқаролик кодексига таклиф қилинаётган ўзгартиришлар муҳокама қилинди.

Муҳокама жараёнида, айниқса, қуйидаги масалалар бўйича ўзгартиришлар қизғин мунозараларга сабаб бўлди:
- жисмоний ва юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқ лаёқати пайдо бўлиши ва бекор бўлиши асослари;
- тижорат ташкилоти бўлган юридик шахслар ташкилий-ҳуқуқий шаклларининг аниқ рўйхатини белгилаб қўйиш, хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган унитар корхона, оператив бошқарув ҳуқуқига асосланган давлат унитар корхонаси каби ташкилий-ҳуқуқий шакллардан воз кечиш;
- маънавий зиённи ҳисоблаш мезонларини аниқ белгилаш;
- мажбурий тартибда шартнома тузишни назарда тутувчи, шартнома шартларини тарафларга белгилаб берувчи нормаларни чиқариб ташлаш, стандарт шартноманинг ҳалоллик ва ишонч тамойилларига зид равишда бошқа тарафнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини бузадиган шартларини ҳақиқий эмаслигини белгилаш;
- даъво муддатларига оид нормаларга киритилган ўзгартиришлар.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш ишлари давом этмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 6
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 14
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 99
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 65
  • «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракатланади 01 мая, 20:53 28
  • Ҳокимлик ходими фирибгарлик ортидан қўлга тушди 01 мая, 20:13 81
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 11
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 6
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 16
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 14
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 37
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 27
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 22
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 124
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 24
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 99
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 67
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 65
  • Бўлимлар