«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 10:10
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда 7 июнь куни 237 кишида коронавирус аниқланди. Бу рекорд

08 июн, 00:42 4 436 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда 7 июнь куни 237 кишида коронавирус аниқланди. Бу рекорд Ўзбекистонда 6 июнь соат 23:00 дан 7 июнь соат 23:00 га қадар коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 237 та ҳолат қайд этилди.

Янги касалланиш ҳолатлари
Коронавирус инфекцияси тасдиқланган 237 нафар беморнинг
- 20 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида;
- 195 нафари Тошкент шаҳрида;
- 10 нафари Тошкент вилоятида;
- 8 нафари Хоразм вилоятида;
- 4 нафари Сирдарё вилоятида қайд этилган.

7 июнда бир кунда аниқланган янги касаллар сони бўйича рекорд ўрнатилди. 15 мартдан буён шу вақтгача кунлик касаллар сони 200 кишига ҳам етмаганди. Шу вақтгача Ўзбекистонда касалланиш ҳолатлари бўйича кунлик энг юқори кўрсаткич 14 апрель куни қайд этилган, ўшанда 167 кишида касаллик тасдиқланган эди. Касалланганлар сони сўнгги бор 26 май куни 100 кишидан ошган эди — ўшанда бутун кун давомида 101 кишида коронавирус аниқланган.

Ҳозирда касалланганлар сони 4331 кишига етди. 7 июндаги янги ҳолатлардан сўнг умумий касалланганлар сони 5 фоиздан кўпроққа ортди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳридаги 195 та касалланиш ҳолатининг 185 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлганлар орасида, 10 таси аҳоли орасида қайд этилганини маълум қилди. 7 июнгача нафақат Тошкент шаҳрида, балки бутун Ўзбекистонда бир суткада бунчалик кўп коронавирусга чалиниш ҳолати аниқланмаганди. Ўзбекистон бўйича қайд этилган коронавирус ҳолатларининг 51 фоизи — 4331 тадан 2219 таси айнан Тошкент шаҳри ҳисобига тўғри келади. Шундай бўлса-да, Тошкент шаҳри ҳамон «сариқ» ҳудуд бўлиб турибди ва 8 июндан бошлаб «Тошшаҳартрансхизмат» таркибига кирувчи автокорхоналар томонидан 131 та йўналишга 1067 та турли русумдаги автобус ишга чиқарилади.

Коронавирусдан соғайиш ҳолатлари
7 июнь давомида 86 нафар фуқаро соғайди. Шундан 73 нафари Тошкент шаҳридаги, 8 нафари Бухоро вилоятидаги, 4 нафари Навоий вилоятидаги ҳамда 1 нафари Самарқанд вилоятидаги тиббиёт муассасаларидан соғайиб чиқди.

Маълумот ўрнида, Жиззах, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари коронавирусдан холи ҳудуд бўлиб турибди. Қорақалпоғистон (3 нафар бемор), Андижон (4 нафар бемор) ва Қашқадарё (5 нафар бемор) коронавирусдан холи ҳудудга айланишга яқин турибди.

Сирдарё ва Тошкент вилоятларидаги беморлар эса Тошкент шаҳрида даволанмоқда. Энг кўп бемор ҳозир айнан Тошкент шаҳрида (742 киши) бўлиб, даволаниш кўрсаткичи 66 фоизни ташкил этмоқда.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 4331 нафар бемордан 3354 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 77 фоизни ташкил этмоқда. Икки кун аввал даволаниш кўрсаткичи 81 фоиз эди.

Аҳволи оғир беморлар
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 960 нафар бемордан 6 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда. ССВнинг 7 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра берган ахборотида аҳволи оғир беморлар 11, аҳволи ўта оғир беморлар 3 нафарни ташкил этаётгани хабар қилинганди. Бир сутка ичида аҳволи оғир беморлар сони 4 нафарга, аҳволи ўта оғир беморлар сони 1 нафарга камайди.

15 мартда эпидемия бошланганидан бери Ўзбекистонда 17 нафар бемор COVID-19 асоратлари оқибатида вафот этган. Коронавирусдан вафот этган охирги икки беморда ўлимидан бир кун олдин инфекция аниқланганди.

Карантиндагилар
Шу кунгача жами 441 618 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 396 349 нафари карантиндан чиқарилган. Бир кун ичида карантинга олинганлар сони 3016 нафарга, карантиндан чиқарилганлар 2039 нафарга кўпайди.

Ҳозирда Ўзбекистонда уй карантинида 23 362 нафар, стационар карантинда эса 21 907 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 201
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 165
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 218
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 51
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 237
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 347
  • Сўнгги янгиликлар
  • Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади 03 мая, 09:34 15
  • U23 Осиё кубоги. Бугун финал! Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўйнайди 03 мая, 09:24 45
  • Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш шартларини айтди 03 мая, 09:09 57
  • Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди 03 мая, 09:05 14
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 243
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 219
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 334
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 105
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 126
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 209
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 359
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 201
  • Бўлимлар