«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 23:47
ЎЗO‘Z

Карантинда ишсиз қолиб, қаҳрини аёлига сочган эр 15 суткага қамалди...

07 июн, 08:57 2 908 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Карантинда ишсиз қолиб, қаҳрини аёлига сочган эр 15 суткага қамалди... Ички ишлар органларига Шайхонтоҳур туманида яшовчи М.Б. мурожаат қилиб, уй зўравонлигига дуч келганини маълум қилди. Унинг айтишича, турмуш ўртоғи Э.Б. карантинда ишсиз қолиб, қаҳрини аёли ва фарзандларига сочган.

Мазкур мурожаат Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ 4-сон ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор томонидан ўрганилиб, “Тахтапул” маҳалласи фаоллари билан биргаликда текширув ўтказилди. Текширув давомида аёл хабар берган маълумотлар тасдиқланди. Э.Б. билан профилактик суҳбат ўтказилди. Аёлга эса ҳимоя ордери берилди. Томонларга ушбу ҳужжат аёлга қандай ҳуқуқ бериши, эркакка қандай масъулият юклатилиши ва аёл қайта мурожаат қилган тақдирда, эрини нима кутиши тушунтирилди.

Маълум вақт ўтгач, ҳимоя ордерига эга аёл Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор майорга қайта мурожаат қилди. Бунга сабаб - эри уни яна ҳақоратлаб, жисмоний куч қўллаган.

Хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор ва ҳудудий профилактика инспектори тезкорлик билан мурожаат бўйича чора кўришди. Тўпланган маълумотлар маъмурий ишлар бўйича судга топширилди.

27 май куни ҳимоя ордери билан белгиланган чекловларни бузганлиги учун Шайхонтоҳур тумани маъмурий ишлар бўйича суди Э.Б.ни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183 моддаси (“Майда безорилик”) ва 194 моддаси (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) бўйича айбдор деб топди ва унга нисбатан 15 суткалик маъмурий қамоқ ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида жарима белгилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 7
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 139
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 58
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 65
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 52
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 180
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 0
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 0
  • Аббосбек Файзуллаев “кашфиётлар” қаторида 03 мая, 22:29 0
  • Украина миллий банки нохуш маълумотни ошкор этди 03 мая, 22:00 2
  • Собиқ бош вазир сайлов участкасига киритилмади 03 мая, 21:43 14
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 7
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 6
  • Қуддусда Туркия фуқароси исроиллик полициячига пичоқ билан ҳужум қилди 03 мая, 20:30 36
  • Буюк Британия ва Украина 100 йиллик ҳамкорлик бўйича музокараларни бошлади 03 мая, 20:05 26
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 138
  • Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 11 поғонага пастлади 03 мая, 19:13 34
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 58
  • Бўлимлар