«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 18:56
ЎЗO‘Z

Заруратсиз хорижга чиқишдан тийилиб туриш тавсия қилинди

05 июн, 16:23 2 223 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Заруратсиз хорижга чиқишдан тийилиб туриш тавсия қилинди Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги дунёда кузатилаётган эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, зарурат бўлмаса четга бормай туришни тавсия қилди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов дунё давлатлари тоифаларга бўлиниб, авиақатновлар тикланиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

«Ҳозирги кунда Транспорт вазирлиги билан хамкорликда хорижий давлатлардаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда давлатларни «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратиш ва босқичма-босқич авиақатновларни тиклаш борасида ўрганиб чиқиб таклифлар тайёрланмоқда, Республика махсус комиссияси томонидан якуний хулосалар қилинади. Бу тўғрисида қўшимча ахборот берилади.

Шунингдек, давлатларнинг эпидемияга қарши тадбирларни даражаси ҳамда фуқароларнинг ҳимояланиш чораларига эътибор қаратилади.
Умуман, бугун дунёда кузатилаётган эпидемиологик вазиятдан келиб чиқадиган бўлсак, зарурият бўлмаса четга бормай туриш маъқул бўлади», деди Ботир Қурбонов.

Брифингда 15 июндан карантин тадбирлари тўлиқ тугаши эҳтимоли ҳақидаги саволга ҳам жавоб берилди.

«Карантин тадбирлари тугатилиши ёки бир муддат чўзилиши бу коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемик вазиятни эътиборга олган ҳолда белгиланади. Агарда касаллик бўйича барқарорликка эришилса, карантин тадбирлари бекор қилинади, касаллик ўсиш суръати жадаллашса, карантин тадбирлари ҳам кучайтирилади.

Кўриниб турибдики, бу барчамизга боғлиқ жараён, агарда профилактик тадбирлар, карантин қоидалари, алоҳидаланиш ва ижтимоий масофани сақлаш талабларига тўлиқ риоя қилсак, яқин кунларда карантин тадбирлари бекор қилиниши мумкин», деди Қурбонов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 19
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 72
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 39
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 40
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 43
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 37
  • Сўнгги янгиликлар
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 19
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 18
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 102
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 72
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 39
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 49
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 40
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 119
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 65
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 100
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 43
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 42
  • Бўлимлар