«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 01:43
ЎЗO‘Z

Қибрайда йилига 1000 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ишлаб чиқарадиган қўшма корхона қурилмоқда

05 июн, 07:00 2 202 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қибрайда йилига 1000 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ишлаб чиқарадиган қўшма корхона қурилмоқда Тошкент вилоятининг Қибрай туманида йилига 1000 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ишлаб чиқарадиган қўшма корхона қурилмоқда. Лойиҳа қиймати 10 млн доллар бўлиб, 100 фоиз филиппинлик инвестор томонидан молиялаштирилмоқда. Вилоят ҳокими Рустам Холматов 4 июнь куни корхона қурилиши билан танишди.

“Мазкур қўшма корхонага тўғридан-тўғри хорижий инвестиция йўналтирилган. Лойиҳанинг хорижий инвестори – Филиппиннинг “LIWAYWAY LTD GROUP” корхонаси ҳисобланади. Корхона лойиҳаси Филиппинда ишлаб чиқилган бўлиб, у “Nilem Proekt Stroy” МЧЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мослаштирилган.

10 млн АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция эвазига бунёд этилаётган лойиҳа учун Қибрай тумани ҳокими қарори билан 1,3 гектар ер ажратилган, бу ерда 4700 кв.метр қурилиш ости бинолари ҳамда 2500 кв.м янги бинолар (офис ва ётоқхона) қурилиши режалаштирилган.

Корхона тўлиқ қувват билан ишга тушганида 300 та иш ўрни яратиш имконини беради. Биринчи босқичда, яъни 2020 йилда 50 та иш ўрни яратилади”, дейди Қибрай тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳабибулла Саъдуллаев.

Қайд этилишича, корхонада йилига 1000 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш мўлжалланган. Йилига камида 1 млн долларлик маҳсулот экспорт қилишни режалаштирган корхона шу йилнинг сентябрида фаолият бошлаши кутилмоқда.

Вилоят ҳокими Рустам Холматовнинг топшириғига биноан корхонани белгиланган муддатда ишга туширишга улгуриш учун ишлар икки сменада ташкил этиладиган бўлди. Қурилиш карантин талабларига риоя қилган ҳолда эҳтиёткорлик билан амалга оширилиши қатъий таъкидланди”, дейди Ҳабибулла Саъдуллаев.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 0
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 198
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 65
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 104
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 147
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 42
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 0
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 0
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 0
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 2
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 14
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 24
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 32
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 80
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 72
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 101
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 345
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 120
  • Бўлимлар