«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 06:49
ЎЗO‘Z

Қирғиз депутатининг Ӯзбекистон Республикаси Бош вазирига жавоби

05 июн, 00:45 7 073 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қирғиз депутатининг Ӯзбекистон Республикаси Бош вазирига жавоби Қирғиз оммавий ахборот воситаларида сиёсатчи Қамчибек Ташиевнинг Ӯзбекистон Республикаси Бош вазирига жавоби эълон қилинди. Унда шундай дейилади:

"Ҳурматли халойиқ!

2020 йил 1 июнь куни Ӯзбекистон Республикаси бош вазири А.Ариповнинг Сӯх қишлоғи аҳолиси билан бӯлган йиғилишда айтган сӯзига мен жавоб беришга қарор қилдим, чунки бунга ҳукуматимизнинг жавоб беришга кучи етмайдиганга ӯхшайди. Қирғизистонда давлат, ер ва мулк эгаси қирғиз эли, мен эса мана шу элда яшовчи турғунман.

Қӯшни Ӯзбекистон Республикасининг ҳукумат бошлиғи жаноб А.Арипов, билиб ва тушуниб олинг:

1. "Чечме" (Чашма) қишлоғидаги булоқ Қирғизистон ҳудудида жойлашган. Шу сабабли биз қӯшни давлат турғунларига ӯзаро келишув орқали булоқдан фойдаланишга рухсат бера оламиз.
2. Сӯх қишлоғи аҳолисига сув, ер етишмаслигига ушбу ҳудудда яшаб келаётган аҳолининг тезкор суръатларда кӯпаяётганлиги сабаб бӯлмоқда, уларнинг кӯпаяётганини инобатга олиб биз сувимизни, еримизни уларга бера олмаймиз, чунки ӯзимизга ҳам етмайди. Агар ортиқча ерингиз бӯлса Ӯзбекистонга кӯчириб олиб кетинг, биз эса бир метр еримизни ҳам бермаймиз!
3. Биз рӯй берган воқеа бӯйича узр сӯрамаймиз, чунки булоғимизни тозалаш жараёнида аввал ӯзбек фуқаролари келиб (қирғизларга) куч ишлатган, биринчи уйни улар ёқиб юборишган ва қирғизларни уриб, калтаклашган. Бизнинг юртдошларимиз эса воқеа жойига орадан бир неча вақт ӯтгандан кейин келиб, тӯпланиб, "бузғунчилар"нинг таъзирини беришган. Биз Ӯзбекистон халқини, давлатини ҳурмат қиламиз ҳамда ӯзаро муросага келиб яшаш бурчимиз!
4. Сӯх-Риштон йӯлини очиш бӯйича ҳеч қандай юридик ҳужжатни кӯрмаганмиз. У ҳолда нима учун Қорасув тумани ҳудудида жойлашган Қирғизистоннинг Барак қишлоғини тӯла блокада қилиб йӯқ қилдингизлар, Қирғизистондан чиққан булоқ сувини Худо берган сув деб айтибсиз, унда Ӯзбекистондан чиққан газни ҳам шу тариқа бизга бепул беринглар.
5. Биз ўзбек давлати билан Худо қӯшган қӯшнимиз, шу сабабли ҳукмронлик қилиш сиёсати ҳар икки давлатга яхшилик олиб келмайди. Ҳурмат билан Ташиев
".

P.S. Бу ҳар иккала ҳукуматнинг 30 йилдан бери чегара масаласини дипломатик йӯл билан узил-кесил ҳал қила олмаганликлари оқибати. Ушбу муаммони ӯз вақтида ҳал қилмасликка нима тӯсқинлик қилди? Дунёда манаман деган глобал муаммолар ҳал қилинаётган бир чоғда ӯзбегу қирғиз ҳукмрон доира вакилларининг бир неча километрдан иборат ӯртадаги чегараларни аниқлай олмагани ниҳоятда ғалати.
Ёки бунинг учун икки мустақил давлатнинг ҳукумати шу пайтгача кимлардандир рухсат сӯраш билан овора бӯлиб қолдимикан? Ёхуд ӯзбек-қирғиз чегарасини аниқлашга ӯз вақтида "катта оға" яхши-ёмон кунларимизда керак бӯлади", деб рухсат бермадимикан? Илоҳим, охири бахайр бӯлсин. Қардош ӯзбек-қирғиз халқининг осойишталигига, аҳиллигига ҳеч қачон дарз кетмасин!

Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 36
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 96
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 98
  • Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди 30 апр, 20:18 39
  • Май ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти тақдим этилди 30 апр, 19:30 185
  • Green Card жавоблари қачон чиқиши эълон қилинди 30 апр, 19:13 66
  • Сўнгги янгиликлар
  • Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади 01 мая, 06:00 0
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 185
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 36
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 72
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 75
  • U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин 30 апр, 23:15 111
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 52
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 328
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 96
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 86
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 98
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 156
  • Бўлимлар