«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 03:20
ЎЗO‘Z

Нега телефонларга огоҳликка даъват этувчи СМС-хабарлар келмай қўйгани тушунтирилди

04 июн, 10:30 2 379 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нега телефонларга огоҳликка даъват этувчи СМС-хабарлар келмай қўйгани тушунтирилди АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан маълумотлар тақдим этилди.

Нега телефонларга огоҳликка даъват этувчи СМС-хабарлар келмай қўйди? Одамлар ниқоб, антисептиклар, қўлни совунлаб ювиш тўғрисида эслатиб турилмаса эҳтиёткорликни унутишмоқда?
Тўғри, телефонларга СМС-хабарлар келиши тўхтади, лекин бунинг ўрнига ОАВ орқали мунтазам тарғиб қилинмоқда.

Мирзо Улуғбек туманидаги Улуғбек шаҳарчаси қизил ҳудудга киритилгани учун шифокорлар қабулига боролмаяпмиз. Оилавий поликлиника ишламаяпти. Яқин орадаги тиббиёт муассасалари тиббий хизмат кўрсатишдан бош тортишди. Турмуш ўртоғимга ташхис қўйилиши учун таҳлил топширишлари зарур?
Агар турмуш ўртоғингизда бирор ўткир касаллик бор бўлиб, унга тез тиббий ёрдам зарур бўлса тез ёрдам машинасини уйга чақиринг.
Ҳар қандай вазиятда ҳам туман тиббиёт бирлашмаси сизнинг муаммонгизни ечиши лозим.

Олий тоифали шифокорман. Карантин туфайли апрель ойида тоифамни қайта тасдиқлата олмадим. Тоифа муддати тугаганлиги сабаб маошимни қисқартиришди. Энди тоифамиз ҳам пасайтириладими?
Бу масала билан ССВ аттестация комиссияси шуғулланяпти. Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясига таклифлар киритилган, яқин кунларда аниқ жавобни эътиборингизга етказамиз.

Таҳлил натижасидаги 1 марта хатолик, 2- натижада манфий бўлса карантинда ушлаб туриш мумкинми?
Агар биринчи марта коронавирусга топширган таҳлил натижаси мусбат чиққан бўлса касалхонада назоратда бўлиши керак, иккинчи марта таҳлил натижаси манфий чиқса ҳам 14 кун назоратда бўлади.

Коронавирусга чалинганларнинг кўпчилиги халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар. Уларнинг вақтида карантинга олиниши таъминланяптими?
Ҳа, эпидемик нохуш давлатларга бориб келган барча шахслар 14 кун муддатга карантинга олиняпти.

Кўплаб вирус ташувчиси бўлган ҳашаротлар (бурга, чивин) коронавирус ташувчиси бўлиши мумкинми?
Йўқ, бу ҳашаротлар коронавирус инфекцияси ташувчиси бўлишмайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 4
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 52
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 283
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 90
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 100
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 83
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 37
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 13
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 4
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 11
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 110
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 55
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 37
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 131
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 136
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 48
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 80
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 78
  • Бўлимлар