«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 16:01
ЎЗO‘Z

Олимлар коронавирусга чалинган айрим беморларда ҳид билиш қобилияти нима учун йўқолиб қолаётганини аниқлади

04 июн, 09:47 2 867 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олимлар коронавирусга чалинган айрим беморларда ҳид билиш қобилияти нима учун йўқолиб қолаётганини аниқлади Фото: The Telegraph
Monell Chemical Senses Center – АҚШнинг Пенсильвания штатидаги тадқиқот марказида коронавирус билан касалланган беморларда ҳид билиш қобилиятининг йўқолиши сабаблари ўрганилди. Аниқланишича, инсон организми вирусдан ҳимояланиш учун ушбу сезгининг ишлашини блоклайди. Тадқиқотчиларнинг тахминига кўра, ҳид билиш ҳақида мияга ахборот узатувчи рецепторлар ўзини ўзи йўқ қилади ва ушбу йўл билан инфекция тарқалишига қарши курашади. Бу ҳақда The Wаll Street Journal хабар қилган.

Коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморларнинг аксарияти касалликнинг икки ҳафталик даврида COVID-19 белгилари йўқолгани, бироқ ҳид билмаётганидан шикоят қилмоқда. Кўпинча ҳид сезиш бир неча ойдан кейин қайта тикланади, лекин бу жараён ҳаммада ҳам рўй беравермайди. Мутахассислар айрим беморлар ушбу қобилиятни бутун умрга йўқотиши мумкинлиги ҳақида хавотир мавжудлигини билдирган.

Коронавирусдан тузалган беморлар ҳид билмай қандай яшаш мумкинлиги ҳақида ўз фикрларини баён этган. Улардан бири овқат ҳидини ҳис этмаётгани учун вазн йўқотганини айтган бўлса, яна бошқаси уйда ёлғиз қолишдан қўрқиши, сабаби газ ҳиди ёки тутун исини англай олмаслигидан хавотирланаётганини айтиб ўтган.

Олимлар коронавируснинг янгидан янги белгиларини топмоқда, айримлари хавфсиз, бошқалари эса етарли даражада хавфли. Аввал олимлар COVID-19’нинг асосий белгиси пневмония, яъни ўпка яллиғланиши эмас, балки гиперкоагуляция – организмдаги барча томирларда қоннинг қуюлиб кетиши, жумладан, бунинг ўпка фаолиятига салбий таъсирини аниқлаганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 39
  • Тошкентда Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи 25 минг доллар олаётганида ушланди 07 мая, 13:36 62
  • Сентябр ойига қадар ўқув жараёнларига янги тизим жорий этилади 07 мая, 11:23 91
  • 3 минг нафар ўзбекистонлик Кореяга автомобилсозлик йўналишида ишга юборилиши мумкин 07 мая, 09:23 51
  • Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбари ва директор ишдан олинди 07 мая, 08:15 184
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 109
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди 07 мая, 15:00 0
  • Исроил армияси Рафаҳга авиазарбалар берди 07 мая, 14:32 0
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 1
  • Тошкентда Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи 25 минг доллар олаётганида ушланди 07 мая, 13:36 0
  • Кўк чой ичганда танада қандай ўзгаришлар содир бўлади? 07 мая, 13:08 21
  • Путин ҳукуматга миннатдорлик билдирди 07 мая, 12:39 43
  • Бугун Россия ҳукумати истеъфога чиқади 07 мая, 12:16 29
  • АҚШнинг Украина бўйича даҳшатли режаси маълум бўлди 07 мая, 11:50 149
  • Сентябр ойига қадар ўқув жараёнларига янги тизим жорий этилади 07 мая, 11:23 49
  • АҚШ Конгресси Украинага қўшин юбориш шартини айтди 07 мая, 11:00 125
  • АҚШ Путинни Россия президенти сифатида тан оладими? 07 мая, 10:35 137
  • Килиан Мбаппе Усейн Болт билан пойга қилиш истаги ҳақида фикр билдирди 07 мая, 10:09 49
  • Бўлимлар