«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 10:04
ЎЗO‘Z

Бугун 6 ҳудудда янги ҳолатлар аниқланди, Тошкент вилоятида аҳоли орасида битта ҳолат қайд этилди

04 июн, 00:44 2 719 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бугун 6 ҳудудда янги ҳолатлар аниқланди, Тошкент вилоятида аҳоли орасида битта ҳолат қайд этилди 3 июнь куни Ўзбекистонда жами 83та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди ва 106 бемор тузалди. Шу вақтгача 3014 киши соғайган, айни вақтда шифохоналарда 837 бемор даволанмоқда.

Бугун янги ҳолатлар 6 ҳудудда - Андижон (+1), Навоий (+15), Самарқанд (+1), Сирдарё (+2), Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида (+64) аниқланди. ССВ матбуот хизмати раҳбари Фурқат Санаев телеграмдаги каналида беморлар қайд этилиши ва соғайиши бўйича кўрсаткичлар жадвалини келтирди.

83та янги зарарланиш ҳолатидан фақат 1таси аҳоли орасида қайд этилган, 8та ҳолат халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, шунингдек, карантин муассасаларидаги 74 кишида касаллик аниқланган.

Аҳоли орасидаги ягона ҳолат Тошкент вилоятида қайд этилган.

Карантинда
Сирдарё вилоятида касалликка чалинганлар билан мулоқот қилгани учун карантинга олинган 1 кишида вирус чиққан, шунингдек, Навоий вилоятида карантинда бўлганларнинг 15 нафар, Тошкентда хориждан олиб келиниб карантин марказига жойлаштирилган бўлган 54 киши, Самарқандда коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган 1 киши, Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар билан алоқада бўлгани учун карантинга олинган 2 киши ва Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган бемор билан мулоқотда бўлган 1 кишига вирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган.

Ҳайдовчилар
Халқаро юк ташувчи машина ҳайдовчилари билан боғлиқ ҳолатларнинг 6таси Тошкент вилоятида, 1таси Сирдарё вилоятида, яна биттаси Андижон вилоятида қайд этилган.

Тузалганлар
Бугун Навоий вилоятида 42 нафар бемор тузалди. Коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун айни вақтда Навоийда бўлиб турган Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Анвар Валиевич Алимов бошчилигидаги махсус гуруҳ ушбу вилоятда сўнгги 2 кунда 84 бемор тузалиб чиқишига эришди.

Бугун шунингдек, Тошкент шаҳрида 43 нафар, Самарқанд вилоятида 17 нафар, Наманган вилоятида 4 нафар бемор тиббиёт муассасаларида соғайиб чиқишди. Бугун жами 106 нафар беморга жавоб берилди.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида 2 июнь куни оғир аҳволда шифохонага ётқизилган 72 ёшли бемор 3 июнь куни вафот этди ва Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 16 нафарга етди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 3843 нафар бемордан 3014 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 78 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 813 нафар бемордан 10 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 19
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 98
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 252
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 74
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 110
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 155
  • Сўнгги янгиликлар
  • Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди 28 апр, 09:34 7
  • Мурзоев: "Қайсидир маънода барибир Индонезия қулайроқ рақиб, биз мусобақа фаворитимиз" 28 апр, 08:51 54
  • Тожикистон ўз фуқароларини «ўта зарурат бўлмаса» Россияга бормасликка чақирди 28 апр, 08:41 40
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 19
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 49
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 98
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 267
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 124
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 70
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 144
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 205
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 177
  • Бўлимлар