«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 02:09
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев: «Барча чораларни кўрган ҳолда, буюм бозорлари фаолиятига ҳам рухсат бера бошлаймиз»

03 июн, 21:43 3 673 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев: «Барча чораларни кўрган ҳолда, буюм бозорлари фаолиятига ҳам рухсат бера бошлаймиз» Президент Шавкат Мирзиёев 3 июнь куни камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида босқичма-босқич ташқи туризм ва буюм бозорлари фаолиятига ҳам рухсат берила бошланишини маълум қилди.

«1 июндан бошлаб ички туризм ривожланишига эътибор бердик. Шу билан бирга, ташқи туризмни ҳам, қаерда бизни қабул қилишга тайёр бўлса, биз ҳам тайёр бўламиз, дарров самолётларимизни учирамиз. Мана, Туркия билан ҳам гаплашяпмиз, улар ташқи туризмни очгач, биз ҳам очамиз.

Шу билан бирга, одамлар менга жуда кўп хатлар ёзяпти, буюм бозорларни ҳам очиш бўйича. Шунинг учун ҳамма чораларни кўриб, буюм бозорларга ҳам рухсат беришни бошлаймиз.

Алоҳида режа қилиб, Миллий гвардия, ички ишлар ва мутасадди раҳбарлар билан биргаликда буюм бозорларни ҳам... Дарров ҳаммасини очмасдан, енгиллаштириш чораларини кўриб чиқиш керак. Лекин биз албатта карантинга жуда катта эътибор қаратамиз
», – деди Мирзиёев.

Давлат раҳбари шу шароитда ишлаш ва яшашга ўрганиш зарурлигини қайд этди.
«Бошқа йўлимиз йўқ. Иш услубимиз шундай бўлиши керак. 50 фоиз карантин, 50 фоиз иқтисодиёт», – таъкидлади президент.

Эслатиб ўтамиз, 1 июндан бошлаб «яшил» ва «сариқ» ҳудудларда ички туризм ва спорт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес клублар фаолиятига рухсат берилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 4
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 52
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 283
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 90
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 100
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 83
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 37
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 13
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 4
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 11
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 110
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 55
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 37
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 131
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 136
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 48
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 80
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 78
  • Бўлимлар