«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 04:37
ЎЗO‘Z

Тошкентда сингил ўз опасини ўлдириш учун 5 минг долларга қотил ёллади

03 июн, 13:03 4 428 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда сингил ўз опасини ўлдириш учун 5 минг долларга қотил ёллади 30 май куни Г.Д. исмли аёл Юнусобод тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унга Ф. исмли бир аёл 5000 доллар эвазига туғишган опасини ўлдиришда ёрдам қилишини ёки шу ишни амалга оширадиган шахсни топишга кўмаклашишини сўраганини билдирган. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.

Маълумотларга кўра, 31 май соат 15:00 да Юнусобод тумани ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Ф. исмли аёлнинг ноқонуний қилмишларини фош этиш мақсадида унинг опаси (1967 йилда туғилган, судланмаган, ишсиз) Юнусободдаги уйидан туман ИИБнинг маъмурий биносига олиб келинган. Шундан сўнг Г.Д. қотиллик буюртмачиси бўлган аёлга қўнғироқ қилиб, иш бажарилганини ва пулларни олиб келишини сўраган.

Ўз опасини ўлдириш бўйича буюртма бажарилганлиги эвазига 5000 доллар миқдоридаги пул маблағлари ўрнига Ф. 2000 долларга тенг миқдоридаги тилла буюмларини берган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ф.га нисбатан (1969 йилда туғилган, судланмаган, ишсиз) нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 10
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 56
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 299
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 93
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 103
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 83
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 61
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 29
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 10
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 16
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 128
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 62
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 45
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 148
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 149
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 52
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 85
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 85
  • Бўлимлар