«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 11:27
ЎЗO‘Z

“Панжара ортида”ги алиментчи оталар

02 июн, 18:16 2 467 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Панжара ортида”ги алиментчи оталар Оила – бу муҳаддас даргоҳ. Унда ота ва онанинг фарзанд олдида ўзига яраша мажбурият ва бурчлари мавжуд.
Маълумки, отанинг бурчи фарзандни моддий жиҳатдан таъминлаш, оддийгина боқиши керак. Шундай оталар борки оилага дарз кетгач ва фарзанд онаси билан бирга кетганлиги сабабли ўз фарзанди олдидаги бурчини унутади. Баъзида Бюро давлат ижрочиларининг қонун талабларини тушунтиришлари ҳам бесамар кетади.

Бироқ, панжара ортида “алиментчи оталар” ўзларини турлича тутадилар.
Жумладан, Бешариқ тумани Оқтовуқ қишлоғида яшовчи Рўзиматов Элёр Акбаралиевич фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг буйруғига асосан бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун Жўраева Моҳидил фойдасига 2012 йил 6 августдан 2020 йил 1 майга қадар 22 млн. 500 минг сўм алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келган.

Бешариқ туман маъмурий суди томонидан 25.05.2020 йилда ишни кўриб чиқиш чоғида ҳам ота Э.Рўзиматов ўз оталик бурчини бажармаслигини очиқдан очиқ маълум қилди ва ўзига нисбатан жазо тайинлашни сўради. Судга бу муаммо эмас, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тезда тайинланди.

Навбатдаги қаҳрамонимиз Бағдод тумани, Қирқволида қишлоғида яшовчи фуқаро Ўлмасов Полвонжон 2016 йил апрель ойидан 2020 йил 1 июнь кунига қадар 15 млн. 649 минг сўм алимент пулини тўламасдан келаётган эди. Давлат ижрочисининг унга нисбатан 01.06.2020 йилда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддаси 1-қисмига асосан тўпланган ҳужжатлар Бағдод туман маъмурий судига тақдим этилганида ҳам ҳуқуқбузар сифатида эътироф этилаётган П.Ўлмасов “мардоналарча” мийиғида кулиб қўйди. Жуда борса 15 кун бемалол “дам олиб” келишини айтиб, ҳазил қилмоқчи бўлди.

Бироқ, иш бошқача тус олди, П.Ўлмасовга нисбатан суд томонидан “ўзи кутганидек” 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлангач панжара ортига киргач, суд биносидаги махсус сақлаш хонасида атиги 2-3 соат чидаш бера олди, холос. У Бағдод туман ички ишлар бўлими вақтинча сақлаш хоналарига етиб бормасданоқ, барча алимент пулларини тўлиқ тўлашини айтиб, ялиниб-ёлворишга тушди.

Қарангки, ҳуқуқбузар П.Ўлмасовнинг биргина телефон қўнғироғи билан 15 млн. 650 минг сўм алимент пули суд биносига етиб келди ва ундирувчи М.Ўлмасов алимент пулларини тўлиқ санаб олди.

Бу ҳолат 1 июнь – болаларни ҳимоя қилиш кунида содир бўлгани фарзанд учун ҳам катта қувончли ҳодиса бўлса ажабмас.
Ҳа, панжара олди бошқа, орти бошқа.

Мажбурий ижро бюроси
Фарғона вилоят бошқармаси.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 0
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 1
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 108
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 111
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 215
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 0
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 1
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 0
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 3
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео) 05 мая, 09:51 9
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 83
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 136
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 67
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 42
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 98
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 77
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди (видео) 05 мая, 05:12 42
  • Бўлимлар