«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 07:42
ЎЗO‘Z

Расул Кушербаев: «Масъулларга тўртта илтимос»

02 июн, 14:22 4 407 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Расул Кушербаев: «Масъулларга тўртта илтимос» Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев яна бир бор «снос»лар билан боғлиқ оғриқли масалани кўтарди ва «уй бузишда фаол» бўлган масъулларга илтимос билан мурожаат қилди.

Бошпана қуриш осон иш эмас. Инсон йиллар давомида маблағ жамғариб қуради, уйи битса довондан ўтгани учун «уй тўйи» қилади.

Бироқ сўнгги вақтларда «уй тўйи» айрим юртдошларимизга татимаяпти. «Уй буз-уй буз» ишлари авжига чиқаётгани халқимиздаги мардлик ва бағрикенглик сифатлари айрим масъулларда етишмаётганлигини кўрсатмоқда. Бахона тайёр – қишлоқ хўжалиги учун суғориладиган ерларни ўзбошимчаликдан тозалаш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш.

Аммо қишлоқда уй қурган одам томорқасидан фойдаланиб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшади. Буни кўришга эса очиқ кўз керак.

Аламли жойи бир қайсидир масъулнинг қарори билан қонуний, деб берилган айрим ер участкалари кимнингдир айби билан суғориладиган ер тоифасида қолиб кетгани учун фуқаро айбдор бўлиб чиқаяпти. Ўша вақтда ер ажратишга қарор чиқарган шахслар эса бугун «адашганлар».

Бу бугунги авлод масъулларининг иккиюзламачилиги эмасми? Давлат раҳбарининг одамларни рози қилиш йўлидаги шунча саъй-ҳаракатларига масъулларнинг шундай жавоб қилиши қайси қолипга сиғадиган иш?

Бу ҳам майли, «судга борган ҳар бир фуқаро фақат адолат топишига кафолат берамиз... Ҳар бир инсоннинг тақдирини ҳал этишда онгимизда – адолат, тилимизда – ҳақиқат, дилимизда эса поклик устувор бўлади», дея бағрикенг халқимизга мурожаат қилган Ўзбекистон судъяларининг айримлари «очко» олиш ниятидаги ҳоким, прокурор «бу ер суғориладиган ер», деб муштлаб даъво қилганига шарт уйни бузишга қарор чиқараверса, ҳақлигини исботлашга уринганни оғзини очтирмаса, одамлар додини кимга айтсин?! Аллоҳнинг инояти, табиат саҳовати бўлган она ер бағрида яшаш учун уй қурмоқчи бўлган одамни жиноятчига чиқариш адолатданми ўзи?

Бир қатор вилоятлар қатори Тошкент вилоятининг туманларида авжига чиққан бундай ишлар онгимизда шаклланган инсон қадри азиз, деган тушунчанинг йўқ бўлишига сабаб бўлаётгани ачинарли.

Майли асосий масалага ўтсам.

Қисқаси «уй бузишда фаол» бўлган масъуллардан тўртта илтимосим бор.

Биринчиси, кимнингдир уй-жойини қишлоқ ҳўжалигидаги суғориладиган ер, деб бузишга қарор чиқаришда, аввало, фарзандларингиз, оилангиз яшаётган уй-жойнинг қандай ердалиги ва қанча катта майдонни эгаллаб турганини бир танангиздан ҳис қилиб кўриб қарор чиқаринг. Акс ҳолда сизнинг ишингиз камбағалга нисбатан зулм қилишдек гап. Чунки сиз зўр бериб бузаётганингиз бойни эмас, камбағални уйи бўлиб чиқаяпти.

Иккинчиси, йўл бўйларида бизнес учун қишлоқ хўжалиги ерларидан юзлаб «заправка», савдо дўконларига кўз юмиб ажратиб бераётган ерлар кўзингизга озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид бўлиб кўринмаганидек, оддий инсон яшаш учун қураётган уй-жойларга ҳам ана шундай қарич билан қаранг. Уларга ҳам ерни қийматини тўлаб, уйларини бузилишдан сақлаб қолишига имкон беринг. Бўлмаса тенглик бузилади.

Учинчиси, ўз даврида аҳолига уй жойга ер бериш устувор бўлган бўлса, бугун суғориладиган ерларни қайтариш устувордир балки. Бироқ бу устуворлик давлатни лафзидан қайтадиган қилиб кўрсатиш ҳисобига бўлмаслиги керак. Масъуллар ўзгарса ҳам, давлатнинг фуқаролар олдидаги лафзи қатъий ва ўзгармаслигига амал қилинг.

Тўртинчиси, фуқароларнинг кўчмас мулкларини ўзбошимча, деб топишда қонунларимиздаги адолат тамойилидан келиб чиқиб, биринчи навбатда уларнинг айбсизлигини исботлашга уриниш ва «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Қонун талабларига риоя этишни унутманг. Зеро, «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Қонуннинг 59-моддасида «Агар манфаатдор шахс маъмурий ҳужжатнинг қонуний кучига ишониб, маъмурий ҳужжат асосида олинган мол-мулкдан фойдаланган, ўз мулкини тасарруф этиш учун битим тузган ёки маъмурий ҳужжатда белгиланган наф ва имтиёзлардан бошқача тарзда фойдаланган бўлса, унинг ишончи ҳимоя қилиниши лозим» деб белгилаб қўйилган.

Мен билган қонунларимизнинг моҳиятида одамларга енгиллик яратиш, уларнинг ҳаракатида айбсизликни исботлаш ётади. Агар бунинг акси бўлса кўчада турган симёғочдан ҳам айб топиш мумкин.

Гапим қайсидир ҳоким, прокурор, судья ва бошқаларга тегиб кетган бўлса, улардан узр сўрамайман. Тегмаганлардан узр, — деб ёзади депутат.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент вилоятида 5 ёшли бола сув крани учун ўрнатилган кичик ўрага тушиб кетди 18 мая, 22:30 40
  • Россия билан яна бир йўналишда стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди 18 мая, 20:10 73
  • Тошкентда шамол сабаб дарахт Tracker устига қулади 18 мая, 18:53 98
  • Маҳкумлар ҳуқуқларини таъминлаш янада мустаҳкамланади 18 мая, 17:56 54
  • “Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади 18 мая, 15:36 144
  • Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади 18 мая, 14:19 97
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украинанинг Харьков вилоятидан 10 минг нафарга яқин фуқаро эвакуация қилинди 19 мая, 00:50 48
  • Гутерриш: Яқин Шарқ фақат Фаластин давлати тузилгандан кейин тинчланади 19 мая, 00:32 50
  • Бишкекда юз берган тартибсизликларда 29 киши яраланди, 10 киши ҳибсга олинди 19 мая, 00:26 147
  • Хитойда болаларнинг экранга қараш вақти чеклангани уларнинг ҳаракатсизлигини камайтиргани аниқланди 18 мая, 23:23 20
  • Владимир Путин ҳарбий раҳбариятни нега алмаштирди? 18 мая, 22:56 167
  • Тошкент вилоятида 5 ёшли бола сув крани учун ўрнатилган кичик ўрага тушиб кетди 18 мая, 22:30 40
  • Афғонистоннинг Ғор вилоятида юз берган сув тошқинлари оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди 18 мая, 22:05 51
  • Суперлига. “Олимпик” сафарда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дурангга имзо чекди 18 мая, 21:54 83
  • Украина АҚШдан Россия ҳудудига зарба беришда ёрдам сўради 18 мая, 21:00 157
  • Россия кучлари Харьков вилоятининг Старица ҳудудини эгаллади 18 мая, 20:33 197
  • Россия билан яна бир йўналишда стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди 18 мая, 20:10 73
  • Роберт Де Ниро бир ёшли қизи ҳақида: “Мени шартсиз яхши кўрадиган ягона инсон” 18 мая, 19:43 100
  • Бўлимлар