«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 11:24
ЎЗO‘Z

Тошкентда коронавирус беморларининг яна бири вафот этди

31 мая, 18:47 3 087 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда коронавирус беморларининг яна бири вафот этди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкентда коронавирус инфекциясига чалинган беморлардан бири ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этгани тўғрисида маълум қилди. Эндиликда Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 15 нафарга етди.

«1957 йилда туғилган пойтахтлик Х.да шу йилнинг 30 май куни Covid-19 аниқланиб, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига ётқизилган эди. 63 ёшли (аёл) бемор шу йилнинг январь ойида бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт) ташхиси билан даволанган.

Беморнинг даволаниши давомидаги кунлик аҳволи мамлакатимиздаги шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг мутахассислари назоратида бўлган. Улар томонидан мунтазам консилиумлар ўтказиб турилган. Бироқ невропатолог, кардиолог, вирусолог, пульмонолог, реаниматологларнинг белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши, ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди
», дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистонда коронавирус беморлари ўлими билан боғлиқ ҳолат охирги марта 26 май куни Самарқандда қайд этилганди.
Шу вақтгача Тошкентда 6, Наманганда 4, Самарқандда 2, Фарғона ва Сурхондарёда биттадан ўлим рўй берганди.

31 май куни соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан зарарланиш билан боғлиқ 3583та ҳолат аниқланган, беморларнинг 2837 нафари соғайган. Шифохоналарда 731 бемор даволанмоқда, улардан 9 нафари оғир аҳволда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 4
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 44
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 36
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 74
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 371
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 105
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 4
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 33
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 4
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 75
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 44
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 44
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 159
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 66
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 127
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 74
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 320
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 144
  • Бўлимлар