«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 09:05
ЎЗO‘Z

Бухорода коронавирусга чалинган оила билан мулоқот қилган 268 фуқаро карантинга олинди

31 мая, 12:28 3 111 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бухорода коронавирусга чалинган оила билан мулоқот қилган 268 фуқаро карантинга олинди Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида коронавирусга чалинган бир оиланинг етти нафар аъзоси билан мулоқот қилгани маълум бўлган 268 нафар фуқаро уй карантинига олинди. Бу ҳақда Шофиркон ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича туман штабидан олинган маълумотга кўра, COVID-19 вируси аниқланган фуқаролар билан мулоқотда бўлган 80 та хонадон вакили 23—29 май кунлари карантинга олинган.

«Карантинга олинган хонадонларга кириб-чиқишни назорат қилиш учун жами 26 нафар ИИБ, Миллий гвардия ходими жалб қилинган. Ҳудуд кун-у тун қўриқланмоқда», — дейилади туман ҳокимлиги ахборотида.

Қўшимча қилинишича, туман штаби коронавирус юқтирган ва ҳозирда шифохонада даволанаётган фуқаролар билан мулоқотга киришганларни аниқлашда давом этмоқда.

«Шофиркон туманида юзага келган ҳолат вилоятда коронавирус пандемиясига қарши кураш чораларини кучайтиришни талаб қилмоқда. Вилоят махсус комиссияси қарорига кўра, халқаро юк машиналарининг кириб келиши билан боғлиқ масалада ҳам қатъий назорат ўрнатиш белгиланди», — деди вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи, коронавирус пандемиясига қарши махсус штаб раҳбари Акобир Ашуров.

Эслатиб ўтамиз, туманда бир оиланинг етти нафар аъзосида коронавирус аниқлангач, туманга кириб-чиқиш тўхтатилганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда Венгрия ва Европа компаниялари учун махсус иқтисодий зона ишга туширилади 08 мая, 08:57 0
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 40
  • Хотира – абадий, қадр – муқаддас! 07 мая, 20:23 52
  • Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди 07 мая, 19:36 49
  • АҚШ элчиси «оддий, аммо инқилобий ғоя» ҳақида гапирди 07 мая, 19:08 136
  • Республика тез тиббий ёрдам маркази филиали амалдори қўлга олинди 07 мая, 17:45 163
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонда Венгрия ва Европа компаниялари учун махсус иқтисодий зона ишга туширилади 08 мая, 08:57 0
  • TikTok АҚШ ҳукуматини судга берди 08 мая, 08:55 0
  • Исроил Рафаҳдаги операцияни ҲАМАС мағлубиятга учрамагунча давом эттирмоқчи 08 мая, 08:52 0
  • “Ҳизбуллоҳ” Ливан чегараси яқинидаги Исроил ҳарбий объектларига ҳужум уюштирди 08 мая, 08:47 0
  • Мбаппе аламли мағлубиятдан кейин нималар деди? 08 мая, 08:44 0
  • ПСЖ дан 30 та зарба, 0 та гол! 08 мая, 08:40 0
  • ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди 08 мая, 08:31 0
  • Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди” 08 мая, 00:13 109
  • Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади? 07 мая, 23:49 226
  • Apple янги iPad Air ва iPad Pro тақдимотини ўтказди 07 мая, 23:25 31
  • Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди" 07 мая, 23:03 81
  • Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик" 07 мая, 22:44 135
  • Бўлимлар