«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 12:49
ЎЗO‘Z

Бухорода янги ҳолатлар қайд этилди, Тошкентда яна уч бемор реанимация бўлимига ўтказилди

31 мая, 10:18 3 156 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бухорода янги ҳолатлар қайд этилди, Тошкентда яна уч бемор реанимация бўлимига ўтказилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 8 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 31 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3554 нафарни ташкил этмоқда.

Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 3 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 1 нафари Тошкент шаҳрида карантинда бўлган фуқарода, 4 нафари эса Бухоро вилоятида аниқланган бўлиб, шундан 3 нафари Шофиркон туманида коронавирус аниқланган ҳайдовчи билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар, яна 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси
», дейилади вазирлик хабарида.

Сўнгги соатларда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанаётган 3 нафар беморда ўткир нафас етишмовчилиги кузатилганлиги учун реанимация бўлимига олинган.

30 май куни жами 58та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди (шундан 21 ҳолат аҳоли орасида), шунингдек, 55 киши касалликдан тузалди ва Ўзбекистон бўйлаб шу вақтгача тузалганлар сони 2728 нафарни ташкил этмоқда.

Ҳозирда мамлакатда 757 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 9 нафар бемор оғир, 1 нафар бемор эса ўта оғир аҳволда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сентябр ойига қадар ўқув жараёнларига янги тизим жорий этилади 07 мая, 11:23 15
  • 3 минг нафар ўзбекистонлик Кореяга автомобилсозлик йўналишида ишга юборилиши мумкин 07 мая, 09:23 23
  • Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбари ва директор ишдан олинди 07 мая, 08:15 121
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 87
  • Олий суд 198 нафар қатағон қурбонига оқлов ҳукми чиқарди 06 мая, 22:00 85
  • Ўзбекистонда италияликлар мода ва дизайн соҳасида дарс ўтади 06 мая, 20:51 30
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Украина бўйича даҳшатли режаси маълум бўлди 07 мая, 11:50 10
  • Сентябр ойига қадар ўқув жараёнларига янги тизим жорий этилади 07 мая, 11:23 14
  • АҚШ Конгресси Украинага қўшин юбориш шартини айтди 07 мая, 11:00 61
  • АҚШ Путинни Россия президенти сифатида тан оладими? 07 мая, 10:35 56
  • Килиан Мбаппе Усейн Болт билан пойга қилиш истаги ҳақида фикр билдирди 07 мая, 10:09 23
  • Ҳар куни макарон истеъмол қилинса организмда қандай ўзгаришлар рўй беради? 07 мая, 09:44 37
  • 3 минг нафар ўзбекистонлик Кореяга автомобилсозлик йўналишида ишга юборилиши мумкин 07 мая, 09:23 23
  • Германия канцлери Ригада: Россиянинг ҳисоб-китоблари ўзини оқламади 07 мая, 08:57 142
  • Хотирани кучайтирадиган ва мия фаолиятини яхшилайдиган маҳсулотлар 07 мая, 08:30 46
  • Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбари ва директор ишдан олинди 07 мая, 08:15 121
  • Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди 07 мая, 08:10 80
  • Хитой, Франция ва Европа Иттифоқи етакчилари Исроилдан Ғазода ўт очишни тўхтатишни талаб қилди 07 мая, 07:25 43
  • Бўлимлар