«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 00:50
ЎЗO‘Z

Навоий вилоятида 5та касаллик ўчоғи бор. Нега фақат бир ҳудуд «қизил»га киритилди?

30 мая, 23:49 3 511 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Навоий вилоятида 5та касаллик ўчоғи бор. Нега фақат бир ҳудуд «қизил»га киритилди? Бугун, 30 май куни Республика махсус комиссияси томонидан туманлар ва шаҳарлар бўйича «қизил», «сариқ», «яшил» ҳудудлар рўйхати эълон қилинди.

Рўйхатда Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳри «қизил», Хатирчи ва Конимех туманлари «сариқ», Навоий шаҳри ва қолган барча туманлар эса «яшил» ҳудуд сифатида тоифаланган. Шу жумладан, Томди тумани ҳам хавфсиз ҳудуд сифатида белгиланган.

Ваҳоланки, куни кеча Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Навоий вилоятида ҳозиргача 5та коронавирус ўчоғи аниқлангани ва шунинг учун вилоятга пойтахтдан махсус гуруҳ юборилаётгани, карантин қоидалари кучайтирилиши ҳақида маълум қилинган эди.

«Навоий вилоятида 29 май ҳолатига кўра, 119 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган. Улардан 12 нафари соғайган бўлса, қолган 107 нафар беморга шифокорларимиз томонидан самарали даволаш муолажалари олиб борилмоқда.

Таҳлилларга кўра, вилоятда касаллик, асосан, бешта ўчоқ орқали тарқалганини кўриш мумкин: биринчи катта ўчоқ Зарафшон шаҳрида, иккинчи ва учинчи ўчоқлар Хатирчи туманида, тўртинчи ўчоқ Конимех туманида ҳамда бешинчи ўчоқ Томди туманида юзага келган
», дея маълум қилганди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Зарафшон шаҳри «қизил» тоифага киритилган. Бироқ вирус ўчоғи аниқланган Хатирчи ва Конимех туманлари «сариқ», Томди эса «яшил» ҳудудда қолдирилган. Навоий вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати бу борада муносабат билдирди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Дилшод Мамаражабов ҳудудларнинг хавфлилик даражасига кўра тоифаланаши фақат Республика махсус комиссияси томонидан амалга оширилишини таъкидлади.

«Ҳудудлар фақат махсус комиссия томонидан тоифаланади. Бироқ Навоий вилоятида сўнгги 4 кунда коронавирус билан зарарланганлар аниқланмади. Шу пайтга қадар касаллик аниқланганлар эса махсус шароитда даволанмоқда.
Куни кеча вилоят Хавфсизлик кенгаши йиғилиши ҳам ўтказилди. Вазият тўлиқ назоратга олинган
», дея қайд этди Дилшод Мамаражабов.

Бундан олдинроқ Бухоро вилоятидаги «касаллик ўчоғи» Шофиркон тумани ҳамда Андижон вилоятида сўнгги ҳафтада 2та касаллик ҳолати қайд этилган Избоскан тумани ҳам «қизил» ҳудудга киритилмагани, аксинча «яшил» тоифадаги туманлар қаторида қолдирилгани савол остига олинганди.

Шунингдек, Наманган вилоятида Тўрақўрғон туманида ҳам сўнгги кунларда аҳоли орасида касалланиш ҳолатлари аниқланган. Республика махсус комиссияси Тўрақўрғонни «яшил» ҳудуд сифатида белгилаган, вилоят ҳокимлиги эса туманни «қизил» ҳудуд сифатида белгилаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 0
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 16
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 130
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 36
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 47
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 61
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 0
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 0
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 16
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 46
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 20
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 63
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 54
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 90
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 266
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 130
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 21
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 155
  • Бўлимлар