«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 07:03
ЎЗO‘Z

Қийноқлар давом этмоқда. Ушлаб турилган шахс ва терговчи қачон тенг мавқега эга бўлади? Масъуллар жавоб беришди

30 мая, 22:47 3 195 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қийноқлар давом этмоқда. Ушлаб турилган шахс ва терговчи қачон тенг мавқега эга бўлади? Масъуллар жавоб беришди Жазони ижро этиш муассасаларида, тергов изоляторларида, махсус ҳибсхоналарда қийноққа солиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. 2017 йилда 7та, 2018 йилда 10та, 2019 йилда 16та қийноққа солиш билан боғлиқ жиноят иши қўзғатилган.

Бош прокуратурада 29 май куни бўлиб ўтган брифингда Kun.uz мухбири мутасаддилар хизмат мавқеидан фойдаланиб жиноят изларини яшириши ёхуд танада из қолдирмайдиган усуллардан фойдаланиши мумкинлигига эътибор қаратиб, масъул ходимлар ва ушлаб турилган шахсларнинг мавқеи қачон тенглаштирилиши билан қизиқди.

Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқованинг айтишича, қийноқ билан боғлиқ жиноятларни содир этишда айбдорлиги исботланиб, қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилган шахсларнинг аксарияти ИИВ ва ДХХ ходимларидир.

Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ҳар бир идоранинг тергови устидаги назорати прокурор зиммасига юклатилган. Тергов хибсхоналарида маҳкумнинг ҳуқуқлари бузилса, дейлик, унга ўз вақтида адвокатдан фойдаланиш ҳуқуқи тақдим этилмаса, кўрсатма олиш вақтида кузатув мосламаларини ўчириб қўйиш ҳолатлари кузатилса ёхуд ушлаб турилган шахслар ва маҳкумларнинг ҳуқуқлари бошқача кўринишда таҳқирланса, прокуратура органлари томонидан албатта жиноят иши қўзғатилади. Бундай тоифадаги жиноят ишлари терговини прокуратура амалга оширади ва ишни албатта судга оширади.

Мен қанчаси ўз тасдиғини топиб, судга оширилгани билан боғлиқ рақамларни ҳам айтдим. Қонуний кучга кирган ҳукмлар ҳам мавжуд. Ҳатто битта ҳолатни ҳам фавқулодда вазият деб қабул қилишимиз керак. Ким мурожаат қилган бўлса, уни ҳаққоний ёзиш керак.

Хабаринглар бор, яқинда суд жараёни даврида бир гуруҳ шахслар қийноққа солинди деб адвокатлар ҳам чиқди, жиноий жавобгарликка тортилган шахслар ҳам чиқди. Дарҳол тезкор-қидирув гуруҳи ташкил қилиниб, ўша фактлар текширилди. Ҳаттоки саратон касаллигига чалингани қийноқ ҳолати билан боғлиқ бўлмагани аниқланиб, фактлар ўз исботини топмади. Агар фактлар ўз исботини топса, ким бўлиши, қайси лавозимга эгалигидан қатъи назар, у албатта жавобгарликка тортилади. Жамият, халқ олдида кейинчалик ҳам мана шу тоифадаги лавозимларга эга бўлмайди. Ўшандай шахслар тизимга қайта кирмайди
”, деди Светлана Ортиқова.

Бош прокурор ўринбосарининг айтишича, қонунчиликда ушлаб турилган шахслар ва маҳкумларнинг ҳуқуқлари, улар билан муомала қилишда, кўрсатма олишда амал қилиниши лозим бўлган қоидалар аниқ белгилаб қўйилган. Шунга қарамай, уларни қийноққа солиш билан боғлиқ жиноятлар содир этилаётгани ижрочиларнинг касбий тайёргарлиги, профессионализмидаги муаммолар билан боғлиқ.

Ҳар қанча назорат механизмлари кучайтирилганига ва жазо муқаррарлиги таъминланганига қарамай, бу каби жиноятларга қўл уриш давом этаётгани одамнинг ўзига боғлиқ. Биз зўр қонунларни қабул қиляпмиз. Лекин ҳаммаси ҳам ишлаяптими? Йўқ. Бу – умумий ва ҳуқуқий маданиятга боғлиқ.

Қандайдир вақтда сиз ва биз тарбияни эсдан чиқардик. Профессионализм нуқтаи назаридан мутахассисларни издан чиқариб юбордик. Пулнинг орқасидан югурдик, машинали бўлайлик деб югурдик. Бир-биримиз билан мулоқотга киришишни эсдан чиқардик
”, дейди Светлана Ортиқова.

ИИВ Пробация хизмати бошқармаси бошлиғи ўринбосари Икром Фозиловнинг қайд этилишича, халқаро экспертларнинг тавсиялари асосида ишлаб чиқилган ва тез орада умумхалқ муҳокамасига қўйиладиган “Тезкор-қидирув, тергов ва жазони ижро этиш фаолиятида қийноқнинг олдини олиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси қабул қилиниши билан ушбу муаммолар бартараф этилади. Чунки ҳужжатда шу пайтгача эътибор қаратилмаган масалалар бўйича ҳуқуқий бўшлиқлар тўлдирилади, ушлаб турилганларнинг ҳуқуқларини таъминлаш бўйича янги механизмлар жорий этилади.

Икром Фозилов
Президент қарор лойиҳасида жуда аниқ механизмлар назарда тутиляпти. Яъни бундан кейин фақат Омбудсман эмас, Ўзбекистон Республикасида махсус бўлган органлар – омбудсман, бизнес омбудсман, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Қийноққа олиш қўмитаси – 5та орган бирлашиб, ўзаро мувофиқлашган ҳолда режа тузиб, қайси идора тизимлари бўлишидан қатъи назар ҳамма идораларга мунтазам равишда кириб туриб, назорат қилиш механизми назарда тутилмоқда.

Иккинчи масала, шахсни ушлаб туриш жараёнида ким, ушлаб туриш қайси вақтда бошланди, қайси вақтда тугайди – бу масалалар бўйича тартибга солишимиз керак бўлган жиҳатлар бор. Шу боис қарор лойиҳасида халқаро ҳуқуқ талабидан келиб чиқиб, аниқ вазифалар киритиляпти. Хусусан, БМТ қўмитасининг 2020 йилда берган тавсияларидан келиб чиқиб, Ўзбекистонда ушлаб турилганларнинг ягона электрон реестрини юритиш тизимини йўлга қўйиш, бу ваколатни қўмитага бериш. Бунда ким қаерда, соат нечадан бошлаб ушлаб турилганини ҳамма билади, прокуратура, қўмита, бошқа масъул органлар томонидан назоратга олинади. Бундан кейин ортиқча, ғайриқонуний ушлаб туриш каби омилларга йўл қўйилмайди
”, дейди Икром Фозилов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент вилоятида 5 ёшли бола сув крани учун ўрнатилган кичик ўрага тушиб кетди 18 мая, 22:30 40
  • Россия билан яна бир йўналишда стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди 18 мая, 20:10 73
  • Тошкентда шамол сабаб дарахт Tracker устига қулади 18 мая, 18:53 98
  • Маҳкумлар ҳуқуқларини таъминлаш янада мустаҳкамланади 18 мая, 17:56 54
  • “Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади 18 мая, 15:36 144
  • Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади 18 мая, 14:19 97
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украинанинг Харьков вилоятидан 10 минг нафарга яқин фуқаро эвакуация қилинди 19 мая, 00:50 48
  • Гутерриш: Яқин Шарқ фақат Фаластин давлати тузилгандан кейин тинчланади 19 мая, 00:32 50
  • Бишкекда юз берган тартибсизликларда 29 киши яраланди, 10 киши ҳибсга олинди 19 мая, 00:26 147
  • Хитойда болаларнинг экранга қараш вақти чеклангани уларнинг ҳаракатсизлигини камайтиргани аниқланди 18 мая, 23:23 20
  • Владимир Путин ҳарбий раҳбариятни нега алмаштирди? 18 мая, 22:56 167
  • Тошкент вилоятида 5 ёшли бола сув крани учун ўрнатилган кичик ўрага тушиб кетди 18 мая, 22:30 40
  • Афғонистоннинг Ғор вилоятида юз берган сув тошқинлари оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди 18 мая, 22:05 51
  • Суперлига. “Олимпик” сафарда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дурангга имзо чекди 18 мая, 21:54 83
  • Украина АҚШдан Россия ҳудудига зарба беришда ёрдам сўради 18 мая, 21:00 157
  • Россия кучлари Харьков вилоятининг Старица ҳудудини эгаллади 18 мая, 20:33 197
  • Россия билан яна бир йўналишда стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди 18 мая, 20:10 73
  • Роберт Де Ниро бир ёшли қизи ҳақида: “Мени шартсиз яхши кўрадиган ягона инсон” 18 мая, 19:43 100
  • Бўлимлар