«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 02:22
ЎЗO‘Z

Вазирлик Тошкент шаҳрида эпидемия авж олиш хавфи янада кучайиши мумкинлигидан огоҳлантирди

30 мая, 22:00 3 615 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Вазирлик Тошкент шаҳрида эпидемия авж олиш хавфи янада кучайиши мумкинлигидан огоҳлантирди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳридаги «Ўрикзор» савдо мажмуаси сотувчисининг ўғли ва қизида ҳам коронавирус аниқлангани ҳақида маълумот берди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳрида аҳоли орасида қайд этилаётган касалланиш ҳолатлари сони кўпаяётганини маълум қилиб, ҳудудда эпидемия яна авж олиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

«Сўнгги кунларда Самарқанд, Навоий, Тошкент вилоятлари қатори Тошкент шаҳридан ҳам аҳоли орасида коронавирус инфекциясига чалинганлар сони кун сайин ошиб бормоқда. Касалланиш кўрсаткичлари шу темпда ўсиб борса эпидемия авж олиш хавфи янада кучаяди. Бу эса аҳолидан янада ҳушёр бўлиб, ўзи ва яқинлари саломатлигига ўта масъулият билан ёндашишларини талаб этмоқда.

Жумладан, бугун, ҳозирга қадар пойтахтимизда коронавирус инфекцияси аниқланган 11 нафар фуқаронинг барчаси аҳоли орасидан касалликни юқтириб олган. Мисол учун, бир неча кун олдин «Ўрикзор» савдо мажмуаси сотувчиси коронавирусга чалингани ҳақида хабар берган эдик. Эндиликда унинг ўғли ва қизида ҳам коронавирус инфекцияси аниқланган.

Айни вазиятдан маълум бўладики, ҳар бир фуқаро, аввало, карантин қоидаларига қатъий риоя этишлари лозим. Зарурат юзасидан кўчага чиқиб, уйга келганингизда ҳам қўлингизни совунлаб, қайта-қайта ювинг. Қўл бериб саломлашиш, қучоқ очиб кўришишдан тийилиш лозим. Энг муҳими, ижтимоий масофани сақланг, жамоат ва одамлар тўпланган жойлардан узоқроқ юринг, доимо тиббий ниқоб тақиб юришни унутманг. Акс ҳолда нафақат ўзингиз, балки оила аъзоларингиз, яқинларингиз соғлигини ҳам жиддий хавф остида қолдиришингиз мумкин
», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Айни вақтда мамлакатдаги шифохоналарда 726 бемор даволанмоқда. Беморларнинг 7 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Самарқандда мактаб ўқувчиси синфдош қизнинг акаси томонидан “самосуд” қилинди 19 мая, 18:11 213
  • Мансаб пиллапоялари: унга кимлар муносиб? 19 мая, 17:43 104
  • Ангренда юк вагонлари релсдан чиқиб кетди 19 мая, 17:22 126
  • «Зудлик билан 10 минг доллар юборинг, йўқса қизингиз қамалади...» 19 мая, 15:40 389
  • Овоз ҳолатига салбий таъсир этувчи маҳсулотлар маълум қилинди 19 мая, 13:37 106
  • Тошкентда Gentra автомашинаси кўприкдан қулади 19 мая, 12:30 124
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрон олий раҳнамоси президент авиаҳалокатга учраганига муносабат билдирди 20 мая, 01:37 14
  • Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик" 20 мая, 01:29 6
  • Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман" 20 мая, 01:22 5
  • Лавров: Путин ва Си Цзиньпин Хитойнинг глобал хавфсизлик бўйича ташаббусини муҳокама қилди 20 мая, 00:08 9
  • Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди 19 мая, 23:45 85
  • Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди? 19 мая, 23:20 54
  • Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик" 19 мая, 23:01 40
  • Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади" 19 мая, 22:45 42
  • Пара дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-присини 5 та медаль билан якунлашди 19 мая, 22:40 24
  • Собиқ разведкачи: F-16 қирувчилари Украина учун лаънатга айланади 19 мая, 22:30 310
  • АПЛ. “Манчестер Сити” кетма-кет 4 марта Англия чемпионлигини қўлга киритди 19 мая, 22:08 86
  • Эрдўғон 1997 йилги тўнтаришда айбланган генералларни афв этди 19 мая, 21:45 104
  • Бўлимлар