«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 21:29
ЎЗO‘Z

"Шу оқсоқ оёқларим билан жаннатга киришни истайман!"

25 мая, 07:00 3 171 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Шу оқсоқ оёқларим билан жаннатга киришни истайман!" Амр ибн Жамуҳ розиёллоҳу анҳу жуда қаттиқ оқсар эди. Унинг тўртта баҳодир ва жасур ўғли бўлиб улар Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан Бадрда иштирок қилишган эди.

Улар мусулмонлар сафида яна жангга киришмоқчи бўлишганида уларнинг отаси Амр ибн Жамуҳ розиёллоҳу анҳу ҳам жангга қатнашмоқчи эканлигини айтди. Ўғиллари: "Аллоҳ сизни маъзур қилган", деб унашмади.

Амр Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб деди:
- Мени ўғилларим сиз билан жиҳодда иштирок этишимдан ман қилишмоқда. Аллоҳга қасамки, мен мана шу оқсоқ оёқларим билан жаннатга киришни истайман.

Аллоҳнинг элчиси унга қараб дедилар:
- Сени Аллоҳ узрли қилган.

Сўнг унинг ўғилларига қараб дедилар:
- Сизлар эса уни чиқишдан ман қила олмайсиз. Эҳтимол Аллоҳ унга шаҳидликни насиб қилар!

Ўғиллари Амрга рухсат беришди.

У йўлда кетаётиб Пайғамбар алайҳиссаломдан сўради:
- Нима дейсиз, мен Аллоҳ йўлида жанг қилиб шаҳид бўлсам жаннатда оёқларим соғлом бўладими?

Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам:
- Ҳа! - дедилар.

Уҳудда Расули акрам саллоллоҳу алайҳи ва саллам шаҳид бўлганлар орасида айланиб юриб Амр ибн Жамуҳ розиёллоҳу анҳунинг олдида тўхтаб:
- Гўё мен сени жаннатда соғлом оёқларинг билан юрганингни кўраётгандекман! - дедилар.

Амр ибн Жамуҳ розиёллоҳу анҳунинг жасоратига боқинг! Ваҳоланки кўпгина соғлом инсонлар жиҳодга чиқишмаган эди. У чиқди.
Биз қандай ҳолда бўлмайлик Аллоҳ томон юришда давом этишимиз лозим. Ҳеч нарса бизни кишанлаб қўймаслиги керак. Нафсимизга ҳеч нарса оғирлик қилмаслиги лозим. Албатта оғир кунлар ўткинчи, ваъдалашган жойимиз эса иншааллоҳ жаннат!

Инсонларни жаннатга энг кўп яқинлаштирадиган нарса Аллоҳ ризосини истаб қилинадиган амалдир. Аслида агар улар буни қилишмаганда маъзур ҳисобланишар ва уларни ҳеч ким маломат қилмас эди.

Қариндошинг ва яқининг бўлмаса-да, бегоналарга Аллоҳ ризоси учун яхшилик қилишинг жаннат томон қўйилган қадамингдир!

Икки айро эр-хотин ўртасини улар сенга қариндош бўлмаса-да, қайта жамлашга ҳаракат қилишинг, ўртадаги фарзандлари зое бўлишини ўйлаб эзилишинг ва бу билан Аллоҳнинг ризосини исташинг жаннат томон қўйилган қадамингдир!

Сен учун манфаати бўлмаган ҳақни ўз эгасига қайтаришда Аллоҳ учун ёрдамлашмоғинг жаннат томон қўйилган қадамингдир!
Отасига оқ бўлган фарзандни у сенга ҳеч ким бўлмасада отасига яхшилик қилишга ундамоғинг жаннат томон қўйилган қадамингдир!

Беморни даволатиш учун ҳаракат қилишинг, мискиннинг иш топишига кўмаклашишинг, бир этак болалари билан бева қолган аёлни тиланчилик қилишдан сақлаб қолишинг жаннат томон қўйилган қадамларингдир!

Аллоҳга қилинган энг буюк ибодат Унинг махлуқотларига қилинган яхшиликдир!

Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 0
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 5
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 26
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 33
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 44
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 185
  • Сўнгги янгиликлар
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 0
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 0
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 1
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 5
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 4
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 44
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 11
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 21
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 125
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 26
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 62
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 33
  • Бўлимлар