«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 02:37
ЎЗO‘Z

Россиядаги 53 нафар ўзбекистонлик муҳожирда коронавирус аниқланди

24 мая, 18:46 2 710 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россиядаги 53 нафар ўзбекистонлик муҳожирда коронавирус аниқланди Бошқирдистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги республиканинг Салават туманида жойлашган Малояз қишлоғида COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари аниқланганини тан олди. Касаллик ўчоғи «Горний» иссиқхона комплексида ишлаш учун келган 68 нафар Ўзбекистон фуқароси жойлаштирилган «Сказка» меҳмонхонасида юзага келган, деб хабар беради «Коммерсантъ».

«Горний» — Челябинскдаги «Чурилово» агрохолдинги таркибига кирувчи Уралдаги энг йирик иссиқхона комплекси ҳисобланади. Ўзбекистонлик муҳожирлар бу ерга ишлаш учун февраль ойида келган. Ишчиларни қабул қилувчи томон — Москванинг «Стандарт плюс» компанияси уларни «Сказка» меҳмонхонасига жойлаштирган. Меҳмонхона Челябинск вилояти чегараси яқинида жойлашган.

«Роспотребнадзорнинг Бошқирдистондаги бошқармаси Ўзбекистондан келган 68 нафар ишчининг 53 нафарида COVID-19 аниқланганини маълум қилди. Уларнинг беш нафари Месягутоводаги, уч нафари эса — Кигинскдаги касалхонага ётқизилган. Қолган 45 нафар беморда касаллик енгил ўтмоқда ва улар меҳмонхонада қолган. Меҳмонхонанинг ўзи карантинга олинган», — дейилади хабарда.

Ўзбекистонлик муҳожирларда касаллик белгилари дастлаб 10 май куни пайдо бўла бошлаган. Эртаси куни Роспотребнадзор барча ишчиларни текшириш бўйича кўрсатма берган. 12 май куни иссиқхона ходимлари изоляцияга юборилган: шу куннинг ўзида икки кишида COVID-19 аниқланган. Меҳмонхона карантинга олинган, полиция пости ўрнатилган. 15 май куни Челябинск вилоятига поездда бориб-келган «Сказка»даги яна икки ишчида коронавирус аниқланган.

Маълумотларга кўра, айни вақтда меҳмонхонада 60 киши изоляцияга олинган. Касаллар билан алоқада бўлган 28 нафар республика аҳолиси ўз ўзини изоляциялашга юборилган. Улар орасида меҳмонхона яқинида жойлашган дўконнинг 6 нафар ходими ҳам бор. Ҳозирда беморлар билан алоқада бўлган уч кишига коронавирус тасдиқланган, жумладан, дўкон сотувчисида ҳам.

«Горний» иссиқхона комплексида 550 киши ишлайди. «Агропарк Урал» компанияси раҳбари Евгений Батуриннинг сўзларига кўра, компания ўзбекистонлик муҳожирлар билан 2020 йил охирига қадар шартнома имзолаган.

Манба: Daryo.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 111
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 101
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 140
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 35
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 194
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 262
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 51
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 53
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 100
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 26
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 43
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 121
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 170
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 111
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 25
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 33
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 101
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 140
  • Бўлимлар