«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 10:55
ЎЗO‘Z

Навоийда аҳоли орасида коронавирусга чалинишлар сони ортиб бораётгани маълум қилинди

22 мая, 23:23 2 919 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Навоийда аҳоли орасида коронавирусга чалинишлар сони ортиб бораётгани маълум қилинди Ўзбекистонда 22 май кун давомида 61 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Улардан 39 нафари аҳоли орасида қайд этилган, шундан 24 киши Самарқанд, 15 киши эса Навоий вилоятларига тўғри келмоқда. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Айни пайтда Навоий вилоятида 66 нафар коронавирусга чалинган бемор қайд этилиб, уларнинг барчаси ушбу ҳудудда касалликка чалинган, уларнинг орасида хориждан келганлар йўқ. Шундан 2 нафари соғайган бўлса, қолган 64 нафари даволанмоқда.

Таъкидланишича, Навоий вилояти бор йўғи уч фоиз соғайиш кўрсаткичи билан касалликдан даволаниш бўйича мамлакатда энг сўнгги ўринда бормоқда. Мамлакатдаги соғайиш кўрсаткичи эса 81 фоиздан ошган.

Вазирликнинг маълум қилишича, карантин қоидаларига қатъий риоя этилмаганлиги оқибатида вилоятда сўнгги икки ҳафтада касалликка чалинганлар сони кескин ошди. Мисол учун, 20 май куни 17 нафар, 21 май куни 5 нафар касал қайд этилган бўлса, 22 май соат 10:00 ҳолати бўйича яна 15 нафар фуқарода касаллик тасдиқланиб, вилоятда сўнгги уч кунда вирусни юқтирганлар 37 нафарга кўпайди. Касаллик тарқалишининг асосий ўчоғи Зарафшон шаҳри бўлиб турибди.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Навоий вилояти, шунингдек, коронавирус инфекциясига чалинганлар аниқланаётган бошқа ҳудудларда карантин қоидаларини кучайтириш, Миллий гвардия, Мудофаа ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамда маҳаллий ҳокимлик вакиллари билан биргаликда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, беморларни самарали даволаш ҳамда карантиндаги фуқароларни тиббий кузатувга олишни янада самарали йўлга қўйиш борасида изчил фаолият олиб борилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна бир бор аҳолидан карантин қоидаларига қатъий амал қилишни сўраган. Шунингдек, Рамазон ҳайити байрами кунида гуруҳ-гуруҳ бўлиб, хонадонма-хонадон юришларни чеклаш, турли маросимларни ўтказмаслик ҳам сўралган.

Ўзбекистонда 22 май соат 16:30 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 22 кишига кўпайиб, 3028 нафарга етди. Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат аниқланганидан бери 13 нафар бемор касаллик асоратлари оқибатида вафот этган. Касалликдан тузалганлар сони эса 2492 кишига етди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 0
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 201
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 165
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 218
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 51
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 237
  • Сўнгги янгиликлар
  • Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади 03 мая, 09:34 15
  • U23 Осиё кубоги. Бугун финал! Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўйнайди 03 мая, 09:24 45
  • Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш шартларини айтди 03 мая, 09:09 57
  • Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди 03 мая, 09:05 14
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 243
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 219
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 334
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 105
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 126
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 209
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 359
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 201
  • Бўлимлар