«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 14:53
ЎЗO‘Z

Рамазон ҳайитини ҳаммамиз ўз хонадонимизда нишонлаймиз

22 мая, 20:50 2 202 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Рамазон ҳайитини ҳаммамиз ўз хонадонимизда нишонлаймиз Якунланиб бораётган муборак Рамазон ойи биз учун хайрли ишлар, савоб амаллар, эзгу ниятлар учун қулай фурсат бўлди. Қутлуғ кунларда халқимиз саховатга шошилди, хусусан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан сайланган депутатлар ва фаоллар ҳам эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, муҳтожларга ёрдам қўлини чўзишда ибрат кўрсатмоқдалар.

Ҳар йили бу шукуҳли кунларни масжидларда жамоат бўлиб ибодат қилиш, яқинларимиздан хабар олиш, юртимиздаги хушманзара ва сўлим гўшаларда ҳордиқ чиқариш билан ўтказардик. Бу йилги Рамазон ойида эса пандемик карантин ҳолати давом этмоқда ва мавжуд тартиб-қоидаларга амал қилиш ўта зарурдир.

“Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори асосида мамлакатимизда 2020 йил 24 май Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланиши белгиланди. Рамазон ҳайитини байрам қилиш, бу вақт давомида уйида меҳмон кутиш ва меҳмонга бориш халқимизда анъанага айланган.

Юртмизда синовли кунлар бошлангач, ҳар бир фуқаро карантин қоидаларига амал қилиш нақадар долзарблигини ҳис эта олди. Рамазон ҳайити арафасида ўзингиз ва қариндошларингиз соғлигига эътибор бериб, уйда қолинг! Байрамни ўз хонадонингизда, оила даврасида, ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатлик билан ўтказинг. Дуоларингизда эл-юрт саломатлиги, юртимиз фаровонлигини ёдга олинг. Синовли кунлар якун топишига оз қолди!




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 0
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 14
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 20
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 132
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 100
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 71
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 10
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 21
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 14
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 15
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 109
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 155
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 58
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 20
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 124
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 94
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 132
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 100
  • Бўлимлар