«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 10:54
ЎЗO‘Z

Фитр садақаси кимларга берилади?

22 мая, 16:22 3 357 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фитр садақаси кимларга берилади? Фото: muslim.uz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати Рамазон ойи бошланишида 2020 йилги фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарорини қабул қилган эди. Унга мувофиқ, нисоб миқдорида молга эга бўлган ҳур мусулмон киши 2020 йилги Рамазон ойида қанча миқдорда фитр садақаси бериши маълум қилинганди.

Фитр садақаси Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида баён этилган қуйидаги тўрт нарсанинг қиймати баробарида чиқарилади. Улар: буғдойдан ярим соъ, арпадан бир соъ, майиздан ярим соъ ва хурмодан бир соъдир. Бир соъ тақрибан (≈) 4 килограммга тенг.

Мазкур маҳсулотларнинг Тошкент шаҳар бозорларидаги нархлари ўрганилганда 1 кг буғдой ўртача тўрт минг сўм, 1 кг арпа ўртача уч минг сўм, 1 кг майиз ўртача ўттиз беш минг сўм ва 1 кг хурмо ўртача ўттиз минг сўм экани аниқланди.

Шунга кўра, 2020 йил (1441 ҳ.) учун фитр садақасининг миқдори:
≈ 2 килограмм буғдой 8 000 (саккиз минг) сўм;
≈ 4 килограмм арпа 12 000 (ўн икки минг) сўм;
≈ 2 килограмм майиз 70 000 (етмиш минг) сўм;
≈ 4 килограмм хурмо 120 000 (бир юз йигирма минг) сўм деб белгиланди.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини бериш кифоя бўлиши таъкидланди.

Фитр садақаси ўзи нима?
Фитр садақасининг вожиб эканлигида ўзига хос ҳикматлар бор. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у зот: “Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр садақасини рўзадор учун беҳуда гап-сўз ва ҳаракатлардан покланиш ва мискинлар учун таомланиш бўлиши учун фарз қилдилар. Ким уни ҳайит намоздан олдин адо қилса, у мақбул садақадир. Ким уни ҳайит намоздан кейин адо қилса, садақалардан бир садақани бўлади”-дедилар. Абу Довуд ва Дорамий ривоят қилади.

Ушбу ҳадиси шарифдан фитр садақасининг ҳукмини ва унинг савобини топиш билан биргаликда иккита ҳикмат ва фойда кўзда тутилиши маълум бўлади.

Биринчи ҳикмати ва фойдаси фитр садақаси Рамазон рўзасини хато ва камчиликлардан поклайди. Шунинг учун Вакеъ ибн Жарроҳ “Рамазон ойининг фитр садақаси худди намознинг саҳв саждасига ўхшайди. Намознинг вожиб амали тарк бўлган вақтда саҳв саждаси намозни тўғрилагандек, фитр садақаси рўзанинг камчиликларини тўғрилайди”, - дейди. Лекин бирор узр билан рўза тутолмаган кишилар ҳам рўза тутиш вожиб бўлмаган ёш болаларга ҳам фитр садақасини бериш вожиб бўлади.

Иккинчи ҳикмати ва фойдаси ҳайит кунида камбағал ва мискинлар, етим ва бечораларни хурсанд қилиш, уларнинг очликларини кетказиб, ҳақиқий байрам кайфиятини уларга беришдир. Шунинг учун ҳам фитр садақасини ҳайит куни тонг вақтида бериш вожиб бўлади. Аммо, рамазоннинг аввалида, олдиндан берса жоиз. Ҳайит намозидан кейинга қолдирмаслик керак. Намоздан кейинга қолса ҳам соқит бўлмайди. Ҳаттоки, зиммасига вожиб бўлгандан сўнг инқирозга учраб камбағал бўлгандан кейин ҳам фитр садақа соқит бўлмайди.

Фитр садақаси вожиб бўлиш шартлари
Ҳур бўлиш. Фитр молиявий ибодатлардан бўлгани учун ҳур бўлмаган кишиларга вожиб бўлмайди. Чунки қулнинг мол-мулки бўлмайди. Балки, қул хожасининг мулки бўлади. Агар хожасига фитр садақа вожиб бўлса, хизмат қилиб турган қулнинг ҳам фитр садақасини бериш хожасига вожиб бўлади.

Мусулмон бўлиш. Фитр садақаси ибодат ва у билан қурбат (савоб) ҳосил бўлади. Ибодатларнинг тўғри бўлиши учун холис Аллоҳ учун деган ният бўлиши лозим. Бундай ният эса фақат мусулмон кишидангина дуруст бўлади.

Нисоб миқдоридаги мулкка эга бўлиш. Фитр садақаси молиявий ибодат бўлгани учун маълум бир миқдордаги мол-мулкка эга кишига вожиб бўлади. Фақир ва мискинларга вожиб бўлмайди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расуллуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам садақа бойликни орқасидан вожиб бўлади”, –деди. Имом Аҳмад ривоят қилади.

Расуллуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда фитр садақани вожиб бўлиши бой бўлган, маълум бир моддий қуввати бор кишига вожиб бўлишини баён қилмоқда. Ислом дини енгил, унинг молиявий ибодати ҳам енгил бўлиши керак. Садақани енгил адо қилиниши маълум миқдордаги нисобга эга бўлгандан кейин бўлади.

Фитр садақасининг нисоби закотникидан фарқ қилади
Аммо, шу нарсани билиш керакки, закотнинг нисоби бошқа, фитр садақасининг нисоби бошқа. Закот нисоби фақат закот чиқариладиган ўсувчи моллардан ҳисоб қилинади. Фитр садақасининг нисоби эса аслий ҳожатдан (ишлатилиб турган мол-мулкдан) ташқари мол-мулклар ҳам ҳисоб қилинади. Ушбу фитр садақасини нисобига эга кишига ўзининг ва балоғатга етмаган фақир фарзандининг фитр садақаси вожиб бўлади.

Хотинининг, балоғатга етган фарзандининг ва балоғатга етмаган бой фарзандининг фитр садақаси вожиб бўлмайди. Лекин мазкурларни фитр садақасини берса адо топади. Шу бойликка эга кишига бошқаларнинг закотини, садақасини ва назрини олмоқ ҳаром бўлади. Шунингдек қурбонлик қилиш ва нафақасиз қолган маҳрам қариндошларнинг нафақасини қилиш вожиб бўлади.

Фитр садақаси кимларга берилади?
Фитр садақаси закот бериладиган кишиларга бериш билан адо этилган ҳисобланади.

Жалолиддин Холмўминов
“Кўкалдош” ўрта махсус билим юрти, Тошкент ислом институти ўқитувчиси




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 0
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 201
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 165
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 218
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 51
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 237
  • Сўнгги янгиликлар
  • Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади 03 мая, 09:34 15
  • U23 Осиё кубоги. Бугун финал! Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўйнайди 03 мая, 09:24 45
  • Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш шартларини айтди 03 мая, 09:09 57
  • Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди 03 мая, 09:05 14
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 243
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 219
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 334
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 105
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 126
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 209
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 359
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 201
  • Бўлимлар