«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 04:51
ЎЗO‘Z

Алия Юнусова: Қўпол қилмишлар карантин билан хаспўшланмаслиги керак

22 мая, 08:37 2 484 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Алия Юнусова: Қўпол қилмишлар карантин билан хаспўшланмаслиги керак Ижтимоий тармоқлар икки ёш йигитчанинг ақли заиф болани тиз чўктириб, таҳқирлаган ҳолат акс этган лавҳа, шунингдек уларнинг қилмишига берилган жазо хусусидаги хабарлардан воқифсиз.

Жамоатчилик ўртасида кенг муҳокама қилинаётган мазкур воқеликка Олий Мажлиснинг бола ҳуқуқлари бўйича Вакили Алия Юнусова ҳам муносабат билдирди.

«Ақли заиф болани тиз чўктириб, уни таҳқирлаган икки нафар ўсмирга берилган жазо мени ҳайрон қолдирди, — дея алоҳида таъкид этади Алия Юнусова. — Бундай ҳолатларда аслида жазо инсоннинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаганлиги учун белгиланиши керак. Бу вазиятда эса қонунбузарлик қилган ўсмирларнинг асосий қилмиши бир четда қолиб, улар «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодекснинг 54-моддаси (эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) учун ва 183-моддаси (майда безорилик) билан жазоланган. Бошқача айтганда, қўпол қилмиш карантин билан хаспўшланган. Ваҳоланки, бунга йўл қўйиш мумкин эмас. Қилмиш учун етарли жазо берилмаслиги ушбу ҳолатларнинг кўпайишига олиб келади... »

Шунингдек, А. Юнусова зўравон болакайлар улғаётган оилавий муҳитга эътибор қаратиш лозимлигини ҳам билдиради: «...Бу каби воқеалар доно халқимизнинг «қуш уясида кўрганини қилади», деган мақолини ҳам ёдга солади. Ҳали вояга етмай туриб шафқатсизлик қилишга жазм этган, бировнинг изза бўлишидан ҳузурланган болалар қандай муҳитда катта бўлгани кишини ўйлантиради.

Чунки меҳр кўриб ўсган, тўғри тарбия олган бола бундай ишларни қилишга ҳеч қачон ботинмайди... Бир қарашда бизда бола ҳуқуқлари ҳимояси билан боғлиқ муносабатлар тўлақонли тартибга солингандек. Аммо инсон ҳуқуқлари, айниқса, бола ҳуқуқлари соҳаси шундай тизимки, давр ва вақт ўтган сари янги-янги ўзгаришлар, қўшимчалар киритилмаса, ҳуқуқни рўёбга чиқаришда муаммолар юзага келаверади
».

«Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунда боланинг камситилишига йўл қўймаслик, боланинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш каби чоралар белгиланган. Шу билан бирга, давлат боланинг барча шакллардаги камситишлардан ҳимоя қилинишини таъминлаш учун зарур чораларни кўриши шарт. Шу нуқтаи назардан бола ҳуқуқларини таъминлаш чораларини кучайтириш билан бирга, бу ҳуқуқларни болаларга, ота-оналарга ҳам чуқурроқ тушунтириш зарурати бор», дея сўзига якун ясаган А. Юнусова.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 12
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 18
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 48
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 79
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 46
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 74
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 36
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 12
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 49
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 23
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 23
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 73
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 67
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 18
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 59
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 48
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 43
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 95
  • Бўлимлар