«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 09:44
ЎЗO‘Z

Фарғонада интернет-нашр ходимига ҳужум қилинди

14 мая, 08:15 2 938 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фарғонада интернет-нашр ходимига ҳужум қилинди Видеодан кадр
Номаълум шахслар операторнинг кўзига газ сепиб, машинасининг ойналарини синдиришгани ва унинг видеокамерасини олиб қочиб кетишгани айтилмоқда.

13 май куни соат 19:00га яқин EFFECT.UZ сайти ходими Ғиёсбек Эшов Фарғона вилоятининг Қува туманида жиддий ҳужумга учраган. Бу ҳақда EFFECT.UZ мухбири Элёр Тожибоев таҳририятга видео мурожаат орқали маълум қилган.

Мухбир Тожибоевнинг айтишича, ҳолат Қува тумани ҳокимлигида фуқаронинг мурожаати ўрганилгандан сўнг содир бўлган.
View this post on Instagram

Тезкор: Фарғонада EFFECT.UZ ходими жиддий ҳужумга учради Бугун, 13 май куни соат 19:00 ларга яқин EFFECT.UZ сайти ходими Ғиёсбек Эшов Фарғона вилоятининг Қува туманида жиддий ҳужумга учради. Бу ҳақда EFFECT.UZ мухбири Элёр Тожибоев таҳририятга видео мурожаат орқали маълум қилди. Мухбирнинг айтишича, ҳолат Қува тумани ҳокимлигида фуқаронинг мурожаатини ўрганилгандан сўнг содир бўлган. #EFFECTUZ #Quva #Fargʻona

A post shared by Effect.uz (@effectuzb) on


«Қува тумани ҳокимлигидан фуқаронинг мурожаатини ўрганиб чиқдик ва Фарғона шаҳрига отландик. Йўлда мен мурожаатчининг машинасига миндим, операторимиз Ғиёсбек Эшов эса ўзига тегишли «Матиз» машинасида биздан олдинлаб кетганди. Бирдан оператор қўнғироқ қилиб, унга йўлда ҳужум бўлганини айтди. Воқеа жойига етиб борган чоғимиз жуда ҳам хунук манзарага гувоҳ бўлдик.

Номаълум кимсалар операторнинг кўзларига газ сепиб, машинасининг ойналарини синдириб юборишган экан. Устига-устак, улар таҳририят мулки бўлган операторнинг видеокамерасини олиб қочиб кетишган.

Аммо улар ўзига тегишли бўлган ҳужжатларини унутиб қолдиришганки, биз ушбу кимсаларни ушбу ҳужжатлари орқали топишга эришдик ва айни вақтда Қува тумани тезкор ходимларига бўлган воқеа ҳақида айтиб бердик.

Билишимизча, ҳозирда бутун Фарғона ушбу ҳодиса юзасидан оёққа турган ва тегишли ташкилотлар томонидан керакли ёрдамларни олмоқдамиз. Ушбу ҳолатдан Республика миқёсидаги айрим ташкилотлар ҳам хабардор бўлди.

Операторимизни шифохонага олиб кетишди, унинг кўзлари ҳозирда яхши кўрмаяпти. Ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилмоқда. Бизга ҳужум қилган шахслар Қува туман ҳокимлиги томонидан ҳам ёлланган бўлиши мумкин.

Машинанинг ойнасини синдиришга, операторга шунчалик даражада ҳужум қилишга ва таҳририят мулки бўлган видеокамерани олиб кетишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ эди. Аммо билмадик, нега бундай бўлди. Ҳозирда биздан ИИО ходимлари тушунтириш хатларини олди», — деган EFFECT.UZ сайтининг Фарғонадаги мухбири Элёр Тожибоев.

Ушбу воқеа юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов расмий муносабат билдирди.

«EFFECT.UZ сайтининг ходими Фарғона вилоятининг Қува туманида номаълум шахслар томонидан ҳужумга учрагани ҳолати юзасидан туман ИИБ ва прокуратураси билан ҳамкорликда тергов олди текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур ҳолат Бош прокуратура томонидан назоратга олинган. Текшириш натижалари ҳақида қўшимча равишда хабар берилади», — деди Ҳаёт Шамсуддинов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 167
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 143
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 196
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 47
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 217
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 304
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 162
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 169
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 260
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 78
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 107
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 176
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 289
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 167
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 38
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 53
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 143
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 196
  • Бўлимлар