«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 19:55
ЎЗO‘Z

Ўзбекистондаги ҳамшира коронавирусга қарши курашдан сўнг

13 мая, 13:42 3 456 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистондаги ҳамшира коронавирусга қарши курашдан сўнг Фото: ССВ матбуот хизмати
Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекциясига қарши курашда иштирок этаётган ҳамширалардан бири ҳақида маълумот берди.
Вазирликнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда операцияларни муваффақиятли ўтказиш жараёнидан тортиб, операциядан кейинги бемор парвариши, лаборатория-диагностика соҳаси, она-бола парвариши, шошилинч ва тез тиббий хизмат, санитария-эпидемиология, фармацевтика каби қатор соҳаларида 300 минг нафардан зиёд ўрта тиббиёт ходимлари, ҳамширалар фаолият юритиб келмоқда. Айни кунларда мамлакатда коронавирус инфекциясига қарши курашда 50 минг нафардан зиёд ҳамшира иштирок этмоқда.

«Ана шундай фидойи ҳамширалардан бири Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли тиббиёт клиникаси ходими Фотима Ҳусановадир. Кўп йиллик тажрибага эга ҳамшира ўтган бир ой ичида коронавирусга чалинган 43 нафар беморнинг бутунлай соғайишига муносиб ҳиссасини қўшди.

Фотиманинг юзида янгидан ҳосил бўлган чандиқлар ҳам ўз комбинезонини ечмасдан, ҳаёти ва соғлиғини гаровга қўйиб, кунни тунга улаб, қилган машаққатли ва матонатли меҳнатининг натижасидир
», — дейилади хабарда.

«Шундай олижаноб касбни танлаганимдан фахрланаман, бу қийинчилик, синовлар ортда қоляпти, лекин ҳамкасбларим билан қисқа вақт ичида коронавирусга чалинган ўнлаб беморларнинг соғайиши, уларнинг ўзи ва оилаларининг қувончига сабаб бўляпмиз. Биз учун одамларимизнинг соғлом ва хушкайфиятда юришидан ортиқ бахт йўқ», — дейди Фотима Ҳусанова.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган, зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган ўрта тиббиёт ходимларига, ҳамшира-лаборантларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун 15 миллион сўм миқдорида (солиқлардан ташқари) махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови белгиланган. Шунингдек, беморлар билан ишлаш давомида коронавирус инфекциясини юқтириб олган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга 100 миллион сўмдан тўланади.

Коронавирус инфекциясига қарши курашиш доирасида беморлар билан ишлаган вақтида коронавирус инфекциясини юқтириш натижасида оғир аҳволга тушган ва соғлиғи тикланмаган тақдирда тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ёки уларнинг оила аъзоларига эса 250 миллион сўм миқдорида бир марталик тўловлар тўланади.

Ўзбекистонда Ўзбекистонда 13 май соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 2568 нафарга, инфекциядан соғайганлар сони эса 2055 кишига етди.
ҳамшира, коронавирус




Мавзуга оид янгиликлар
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 0
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 1
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 0
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 1
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 101
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 47
  • Сўнгги янгиликлар
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 0
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 0
  • Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди" 03 мая, 18:34 1
  • Сауль Альварес: "У ўз жангчисига тупуриб қўйган!" 03 мая, 18:26 0
  • ИШИДга алоқадорликда гумонланган ўзбекистонлик АҚШда 2 йил эркин яшагани аниқланди 03 мая, 18:21 1
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 0
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 129
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 182
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 38
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 144
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 101
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 88
  • Бўлимлар