«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 21:42
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон ва Беларусь президентлари пандемия билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилдилар

08 мая, 15:37 2 132 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон ва Беларусь президентлари пандемия билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилдилар Бугун, 8 май куни, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь президенти Александр Лукашенконинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, давлат раҳбарлари фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан бир-бирларига самимий табрик ва тилаклар билдирдилар. Биродар халқларнинг Буюк Ғалабага эришишда беқиёс ҳисса қўшгани алоҳида қайд этилди.

Суҳбатда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди.

Кейинги йилларда икки томонлама савдо муносабатлари жадал ривожланаётгани, иқтисодиётнинг турли тармоқларида ишлаб чиқариш кооперацияси кенгайиб бораётгани, ҳудудлар ва ишбилармон доиралар ўртасидаги мулоқотлар, шунингдек, маданий-гуманитар ва таълим соҳасидаги алмашинувлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди.

Эришилган келишувларни амалга ошириш ва шерикликнинг янги йўналишларини илгари суриш мақсадида қўшма Ҳукуматлараро комиссия доирасидаги учрашувларни, шу жумладан видеоанжуманлар шаклида давом эттиришга келишиб олинди.

Президентлар пандемия билан боғлиқ икки мамлакатдаги вазиятни муҳокама қилдилар ҳамда коронавирус тарқалишига қарши курашда алоқадор идораларга яқин мувофиқлашув ва ҳамкорликни таъминлаш бўйича топшириқ бердилар.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик қатор долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасида кўп томонлама қўшма тадбир ва дастурларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
пандемия, Беларусь, Ўзбекистон




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 0
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 5
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 33
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 41
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 38
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 150
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 0
  • Қуддусда Туркия фуқароси исроиллик полициячига пичоқ билан ҳужум қилди 03 мая, 20:30 0
  • Буюк Британия ва Украина 100 йиллик ҳамкорлик бўйича музокараларни бошлади 03 мая, 20:05 0
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 4
  • Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 11 поғонага пастлади 03 мая, 19:13 10
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 33
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 41
  • Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди" 03 мая, 18:34 141
  • Сауль Альварес: "У ўз жангчисига тупуриб қўйган!" 03 мая, 18:26 34
  • ИШИДга алоқадорликда гумонланган ўзбекистонлик АҚШда 2 йил эркин яшагани аниқланди 03 мая, 18:21 62
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 38
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 238
  • Бўлимлар